Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжаева Нигора Бахромовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қуёш нури таъсирида қаришнинг патогенетик аспектлари ва даволашнинг патогенетик асослари», 14.00.11–Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib485.
Илмий раҳбар: Сабиров Улугбек Юсуфханович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Ваисов Адхам Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Залялиева Марьям Валиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қуёш нури таъсирида қаришнинг патогенетик асослари ва даволашнинг замонавий усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
TGFb1 гени Arg25Pro вариантларининг Arg/Pro гетерозиготали генотипли беморларига нисбатан унинг мутант Pro/Pro генотипли вариантида коллаген ишлаб чиқиш жараёни бузилиши сабабли фотоқаришга мойилликнинг ривожланиш хавфи юқори даражада учраши аниқланган;
MMP-9 гени A-8202G полиморфизмининг “нохуш” G/G генотипи ҳамда MMP-1 1607G полиморфизмининг G/G аллели ассоциациялари ўзаро бирга келиши беморларда ёш коллаген ишлаб чиқиш жараёни бузилиши негизида фотоқаришнинг ривожланишига мойиллиги ортиши билан тўғри пропорционал боғлиқлиги исботланган;
илк бор фотоқариш ривожланишига ирсий мойил бўлган беморларда TGFb1 генининг Arg25Pro мутант вариантлари полиморфизми учрашига нисбатан уларда MMP-9 генининг A-8202G ва MMP-1 1607G мутациялари ассоциациясининг юқори даражада учраши аниқланган; 
фотоқаришнинг ривожланиши биринчи тип терида дермадаги коллаген толаларининг ишлаб чиқарилиши бузилиши натижасида унинг шаклланишининг бузилиши, иккинчи ва учинчи типдаги беморларда эса коллаген парчаланишида иштирок этадиган генларнинг ўзгариши билан боғлиқлиги аниқланган;
тери фотоқаришининг шаклланишида биологик молекулалар – тромбоцитлар ва фибробластлар ўсиш омиллари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Клиник, иммунобиохимик ва молекуляр-генетик изланишлар асосида фотоқаришнинг даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Фотоқариш: замонавий даволаш усуллари» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 29 январдаги 8н-Р/33-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома фотоқаришни эрта ташхислаш, ривожланишининг асосий омилларини аниқлаш, ўз вақтида даволаш усулларини танлаш ва касалликнинг олдини олишга хизмат қилган;
клиник ва молекуляр-генетик изланишлар асосида фотоқаришни даволашни такомиллаштирилган услубини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент вилояти тери-таносил диспансери, Самарқанд вилояти тери-таносил касалликлари диспансери амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 июлдаги 8н-д/168-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар фотоқариш билан касалланган беморларда ташхислаш ва янги даволаш услубини қўллаш орқали беморларда касалликнинг асоратлари ривожланишини камайтиришга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни оширишга имконият яратган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish