Sayt test rejimida ishlamoqda

Джунусова Ляззат Рысхановнанинг   

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Комбинациялаштирилган сув тайёрлаш қурилмаси орқали Оролбўйи шароитида сувнинг сифатини ошириш технологияси», 05.05.04 - «Саноат иссиқлик энергетикаси» (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Т250.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Олмаота энергетика ва алоқа университети ва Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Энергетика ва автоматика институти, 16.07.2013.Т.02.01. 

Илмий маслаҳатчи: Мухиддинов Джалолиддин Носирович, техника фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Кремков Михаил Витальевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Клычев Шавкат Исакович, техника фанлари доктори, профессор; Нурмухамедов Хабибулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: “Uzelektrsozlash” унитар корхонаси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади.

Орол бўйи шароитида иссиқлик энергетика қурилмалари учун мембранали технологиялар қўлланилган комбинациялаш-тирилган сув тайёрлаш қурилмасида сув сифатини ошириш технологияларининг энергия самарадор тизимларини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

иссиқлик энергетика қурилмаларида иссиқлик ташувчининг норматив режимини таъминлаб берувчи энергия самарадор комбинациялаштирилган сув тайёрлаш тизими ишлаб чиқилган;

сув тайёрлаш қурилмасида мембраналар ишининг эксплуатацияси ва параметрларини танлашни прогнозлантириш усулларидан фойдаланиб ифлосланиш, ювиш ва тузсизлантириш жараёнларини математик моделлаштириш ишини оптималлаштириш услубияти ишлаб чиқилган;

биринчи марта иссиқлик энергетика қурилмаларининг иссиқлик узатиш юзасида шлам, қасмоқ ва чўкмалар ҳосил бўлмасдан, бузилмасдан ва самарадорлиги пасаймасдан  узлуксиз ишлашини таъминлаб берувчи ультрафиолет зарарсизлантириш ва мембранали ультрафильтрацион, электродиализли модулларнинг ишлаш қобилияти асосида  комбинациялаштирилган сув тайёрлаш қурилмасининг технологик жараёни ишлаб чиқилган;

саноат корхоналарида техник ва ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида иш жараёнига жорий этиш билан Орол бўйи шароитларида комбинациялаштирилган сув тайёрлаш қурилмасида сув сифатини ошириш технологиясининг энергия тежамкор технологик схемаси ишлаб чиқилган;

кимёвий реагентларнинг кўп миқдорда қисқартирилишига, жиҳозларнинг эксплуатациясида энергия сарфларининг камайтирилишига боғлиқ ҳолда тузсизлантирилган сув таннархининг пасайиши ҳисобига керакли иқтисодий самарасини таъминловчи сув тайёрлаш қурилмаси ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Иссиқлик энергетика тизимларида ноанъанавий реагентсиз технологияларидан фойдаланиш принципиал схемалари, тузсизлантирилган сувнинг сифатини оширувчи сув тайёрлаш қурилмаси,  ультрафильтрацион ва электродиализли мембранали аппаратлардан фойдаланилган комбинациялаштирилган сув тайёрлаш қурилмасининг энергия самарадорлигини ошириш усуллари Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимига кирувчи «МЕКЕНСАК - илмий ишлаб чиқариш маркази» ва «Электроаппарат» масъулияти чекланган жамиятларида жорий этилган бўлиб, умумий ўртача йиллик иқтисодий самара сув тайёрлаш тизимларида электр энергияси сарфининг 30 % га (2 кВт∙соат/м3) камайиши ҳисобига 117 млн. сўмни ташкил этди (Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 25.06.2015 йилдаги 12-02-241-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish