Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупалиходжаева Саодат Хамидуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати кандидозини этиопатогенетик давосини такомиллаштириш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.DSc/Tib346.
Илмий маслаҳатчи: Бекжанова Ольга Есеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Копбаева Майра Тайтолеуовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон); Амхадова Малкан Абдрашидовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия); Хабилов Нигмон Лукманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Узоқ Шарқ давлат тиббиёт университети (Россия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оғиз бўшлиғи кандидозини этиопатогенетик ташхислашни ва самарали даволаш мажмуини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
клиник белгилар мажмуаси ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати эпителийсида микологик инвазиянинг босқичларини қамраб олган касалликни ташхислаш ва клиник кечиш оғирлигини балларда баҳолаш мезонлари асосида сезувчанлигининг юқорилиги, махсуслигининг ошиши ҳамда ташхис аниқлигининг даволашдан кейинги нисбий тенглиги исботланган; 
Candida замбуруғларининг адгезивлик, антилизоцим ва антилактоферрин омиллари оғиз бўшлиғи кандидозида уларнинг этиологик аҳамиятини, умумий стоматологик касалликлар тузилмасида учраш давомийлиги, клиник кўринишларнинг хусусиятлари тавсифида асосланган;
оғиз бўшлиғи кандидозида беморлар эритроцитларига нисбатан этиологик аҳамиятли штаммларнинг адгезив хусусиятлари касалликнинг оғирлиги, эритроцитлар мембранаси турғунлигининг пасайиши ва қон плазмаси заҳарли потенциалининг ўсиши билан асосланган;
оғиз бўшлиғи кандидозида оғиз бўшлиғи суюқлиги ва қон зардобидаги протеолиз жараёнларининг ўсиши, липопероксикация маҳсулотлари концентрациясининг ортиши, цитокинлар мувозанатининг яллиғланиш олди маркерлари томонига силжиши касалликнинг оғирлик даражаси ва Candida замбуруғининг этиологик аҳамиятли турғун тавсиф катталиклари билан уйғун ҳолатда бўлиши исботланган;
цитокинлар дисбаланси ЛПО жарёнларини фаоллаштириш ва АОТ ферментлари фаоллигининг пасайиши, протеолиз жараёнларининг ўсиши, эритроцитар мембраналар адгезив турғунлигининг пасайиши ва оғиз бўшлиғи кандидози клиник кечишининг оғирлиги оғиз бўшлиғи кандидози билан қон плазмаси заҳарли потенциалининг ортиши ўртасидаги ўзаро патогенетик алоқа ўрнатилганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати кандидозини этиопатогенетик давосини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Касалликнинг оғирлик индекси бўйича оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини кандидозли шикастланишининг кечиш оғирлигини клиник баҳолаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 апрелдаги 8н-д/153-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома миқдорий кўрсаткичларни қўллаш билан касаллик кечиши оғирлигини объективлаштириш, улар клиник кўринишлар оғирлигига мос ҳолда даволашни майда қисмларга бўлиб ўрганиш ва зарурий ташхислаш даражасини мақбуллаштириш, шунингдек ОБШҚ ОБКда даволаш натижаларини миқдорий баҳолаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
«Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати кандидозини ташхислашнинг патогенетик томонлари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 апрелдаги 8н-д/153-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати кандидозининг этиологияси, патогенези, ташхисоти ва клиник кечиши самарадорлигини ошириш имконини берган;
«Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати кандидозини комплекс даволаш самарадорлигини ошириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 апрелдаги 8н-д/153-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати кандидозидаги этиопатогенетик даволашни такомиллаштириш самарадорлигини ошириш имконини берган;
оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати кандидозининг этиопатогенетик давосини такомиллаштириш натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги стоматологик поликлиниканинг, Андижон вилоят стоматологик поликлиникаси ҳамда МЧЖ “Классик дентал люкс” стоматология клиникаси клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 апрелдаги 8н-д/153-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар ОБШҚ ОБКни даволаш муддатларини қисқартириш ва самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish