Sayt test rejimida ishlamoqda

Карабаева Индира Ташпулатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Клиник ва иммунобиохимик изланишлар асосида зооантропоноз микроспориянинг даво усулларини ишлаб чиқиш», 14.00.11–Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib66.
Илмий раҳбар: Абидова Зура Муратходжаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Камалов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилова Гули Аминджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник ва иммунобиокимёвий изланишлар асосида зооантропоноз микроспориянинг даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалар микроспориясининг атипик ва диссеминирланган шакллари кенг тарқалишида Microsporum canis замбуруғи Microsporum ferrugineum ва Microsporum gypseum замбуруғларига нисбатан мутлақо етакчилиги асосланган;
илк бор микроспорияли беморлар эндоген заҳарланишида ЭШҚ ва ЎМП миқдорининг ортиши касаллик кечишининг узоқ муддат давом этиши ва атипик шакллари пайдо бўлишига тўғри пропорционал боғлиқлиги исботланган;
микроспорияли болалар иммунологик механизмида ҳужайравий иммунитет (CD3, CD4, CD8) кўрсаткичлари миқдорининг ишонарли камайиши ва гуморал иммунитет кўрсаткичлари (CD20, IgG) миқдорининг кескин ортиши билан кечувчи иммун тизимидаги номутаносиблик бўлиши исботланган;
илк бор микроспорияли беморларда яллиғланишга хос цитокинлар (ИЛ-1, ИЛ 2, ИЛ 6, ИЛ 8) миқдорининг ортиши билан, яллиғланишга қарши цитокинлар (ИЛ 4) миқдорининг камайиши билан кечувчи иммунитет ҳолатидаги турғунликнинг бузилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Клиник ва иммунобиохимик изланишлар асосида зооантропоноз микроспориянинг даволаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Микроспория: клиникаси, ташхислаш, даволаш ва профилактикаси» мавзусидаги услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 октябрдаги 8н-д/227-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома микроспорияни эрта ташхислаш, ривожланишининг асосий омилларини аниқлаш, ўз вақтида даволашнинг оптимал усулларини танлаш ва касалликнинг олдини олишга хизмат қилган;
клиник ва иммунобиокимёвий изланишлар аосида зооантропоноз микроспориянинг даволашни такомиллаштирилган усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент вилояти тери-таносил диспансери амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 8 январдаги 8н-з/2-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар зооантропоноз микроспория билан касалланган болаларда ташхислаш ва янги иммунокоррегирловчи даволаш услубини қўллаш орқали болаларда касалликни асоратлари ривожланишини камайтиришга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни оширишга имконият яратган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish