Абильдинова Сауле Кианбековнанинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Автоном тизимнинг иссиқлик таъминотида ва чўкка сув иситгич қозонларининг ишлаш тартибида иссиқлик насосларини ишлатиш технологияси», 05.05.04-«Саноат иссиқлик энергетикаси» ихтисослиги (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Т249.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Олмаота энергетика ва алоқа университети ва Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Энергетика ва автоматика институти, 16.07.2013.Т.02.01.
Илмий маслаҳатчи: Мухиддинов Джалолиддин Носирович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Зоҳидов Ромэн Абдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор, академик; Мирзаев Шавкат Мустакимович, техника фанлари доктори, профессор; Искандаров Зафар Самандарович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Issiqlikelektrloyiha» очиқ акциядорлик жамияти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
автоном ва марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимлари учун ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланиш асосида энергия тежамкор иссиқлик насосли технологияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
кўп қаватли турар-жой биноси учун шу бинонинг вентиляцион чиқимларининг иссиқликни аккумуляция қилиш хусусиятидан рационал фойдаланадиган энергия самарадор ҳаво-ҳаво туридаги иссиқлик насосли иссиқлик таъминоти тизими ишлаб чиқилган;
иссиқлик насосли компрессори юритмасининг частотали кўрсаткичларини ўзгартириш ва термодинамик циклнинг эксергетик тадқиқига асосланганиссиқлик насосининг энергия самарадорлигини оширадиган усуллар ишлаб чиқилган;
ёқилғи энергия ресурслари сарфининг камайтирилиши ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг қўлланилиши хисобига корхонанинг энергия мажмуаси иши самарадорлигини оширишни таъминлайдиган иссиқлик насосли иссиқлик таъминоти тизими ишлаб чиқарилган;
эксплуатация харажатлари ва иссиқлик энергиясининг таннархини камайиши натижасида иссиқлик таъминоти тизими иши барқарорлигини оширишни таъминлайдиган иситиш ва ишлаб чиқариш-иситиш қозонхоналари учун энергия тежамкор иссиқлик насосли технологиялар ишлаб чиқарилган;
иссиқлик электр марказида тармоқ суви ҳароратини бошқариш ҳисобига ёқилғи сарфини камайтириш ва тежамкорликни ошириш имконини берадиган очиқ турдаги иссиқлик таъминоти тизимининг марказий иссиқлик пунктида иссиқлик насосини ишлатиш принципиал схемаси ишлаб чиқилган;
узоқ ҳудудлардаги объектларнинг юритмаси ички ёнув двигатели бўлган тригенерацион қурилмалар ёрдамида комплекс энергия таъминоти учун биринчи марта иссиқлик насосли технология ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Буғ-компрессорли иссиқлик насослари ўрнатилган иссиқлик насосли қурилмалар ишини оптималлаштириш усуллари ва алгоритмлари, инновацион энергия тежамкор технологиялар Қозоғистон Республикасининг саноат корхоналари ва уй-жой коммунал хўжаликларида жорий этилган бўлиб, 480 кВт бўлган иссиқлик насосларини ишга тушириш натижасида ишлаб чиқарилаётган иссиқлик ташувчининг таннархини 1143 сўм/Гкал.гача пасайтириш ҳисобига ўртача йиллик иқтисодий самара 588 млн. сўмни ташкил этади (Қозоғистон Республикаси «Казатомпром» миллий акциядорлик жамиятининг 15.12.2015 йилдаги 401-сон маълумотномаси).