Sayt test rejimida ishlamoqda

Рашидов Максудхон Мансурхановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пастки сийдик йўллари жароҳатларининг диагностикаси ва хирургик даво тактикасини такомиллаштириш», 14.00.40–Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib.129 
Илмий раҳбар: Хаджибаев Абдухаким Муминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.28.02.2018.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тиляков Акбар Буриевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфандиёров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: диагностикани оптималлаштириш ва янги даволаш-диагностика мезонини ишлаб чиқиш йўли билан пастки сийдик йўлларининг якка ва қўшма травматик жароҳатларини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пастки сийдик йўлларининг травматик жароҳатларида диагностиканинг каминвазив текширув усуллари, МСКТ-цистография, диагностик цистоскопия ва эндовизуал усулларни қўллаш орқали даволаш натижалари такомиллаштирилган ва самарадорлиги аниқланган;
илк бор сийдик қовуғи ёрилишини лапароскопик усул билан тикиш ишлаб чиқилган;
уретра жароҳатланганда сийдик қовуғини найчаламасдан ташқи металл каркас қўллаш билан анастомоз шакллантириш учун урологик амалиётда илк бор реконструктив уретропластиканинг янги усули ишлаб чиқилган;
пастки сийдик йўлларининг травматик жароҳатларида замонавий даволаш-диагностика мезонини ишлаб чиқиш йўли билан жарроҳлик тактикаси такомиллаштирилган ва унинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сийдик қовуғи ва уретра жароҳатлари билан касалланган беморлар диагностикаси ва уларни даволаш натижаларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
«Сийдик йўллари анастомозини шакллантириш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05243 15.07.2016 й.). Таклиф этилган усулни уретранинг травматик жароҳатлари билан касалланган беморларда қўллаш даволаш натижаларини яхшилаш, операциядан кейинги асоратлар сонини камайтириш имконини берган;
«Сийдик қовуғи жароҳатлари диагностикаси ва даволаш тактикасини танлашга замонавий қарашлар» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 28 декабрдагии 8н-р/297-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сийдик қовуғи жароҳатларини ташхислаш ва самарали даволаш тактикасини танлаш имконини берган;
сийдик қовуғи ва уретранинг травматик жароҳатлари билан касалланган беморлар диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказининг жарроҳлик ва қабул-диагностика бўлимлари ва унинг Наманган, Жиззах филиалларида жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 июлдаги 8н-д/183-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари сийдик қовуғи ва уретранинг травматик жароҳатлари диагностикаси ва уни даволаш натижаларини яхшилаш, операциядан кейинги асоратлар сонини ва ўлим кўрсаткичини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish