Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахмонов Илхомжон Адхамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўзани парваришлашда тупроққа ресурстежамкор, комбинацияли минимал ишлов бериш агротехнологиясини такомиллаштириш», 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Qx254.
Илмий раҳбар: Нурматов Шермат Нурматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Саломов Шавкат Турабович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Ибрагимов Одилжон Олимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилояти тупроқ-иқлим шароитида “ЎзПИТИ-201” ғўза навидан арзон ва сифатли ҳосил етиштиришда тупроққа асосий ва экиш олди даврида минимал ишлов бериш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида янги такомиллашган “Илғор-1” агрегати ёрдамида тупроққа минимал ишлов беришнинг оддий усулда ишлов беришга нисбатан самарадорлиги аниқланган;
тупроққа турли комбинацияли минимал ишлов беришни унинг агрокимёвий ҳамда агрофизикавий хоссаларига таъсири аниқланган;
ғўзанинг ЎзПИТИ-201 навини экиш усуллари, маъдан ўғитлар билан озиқлантириш меъёрлари ва суғориш тартиблари, кўчат қалинликлари тупроққа минимал ишлов беришнинг янги такомиллашган технологиясига боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилган;
янги такомиллашган “Илғор-1” агрегати ёрдамида тупроққа минимал ишлов бериш технологиясини ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлиги ҳамда иқтисодий самарадорликларига таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оч тусли бўз тупроқлар шароитида ғўзанинг “ЎзПИТИ-201” навини ҳосилдорлигини оширишда “Илғор-1” агрегати ёрдамида тупроққа минимал ишлов бериш агротехнологияларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“ЎзПИТИ-201” ғўза навини парваришлашда тупроққа минимал ишлов бериш технологиясини қўллаш ва тупроқ унумдорлигини сақлаш бўйича  “Фарғона водийсида ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда ресурстежамкор технологиялар бўйича тавсиянома” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 14 августдаги 02/020-1771-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиянома пахтачиликда кўп тармоқли фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилган;
ғўза парваришлашда тупроққа асосий ишлов беришнинг ресурстежамкор агротехнологияси Андижон вилояти Олтинкўл туманида 15,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 14 августдаги 02/020-1771-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида “ЎзПИТИ-201” ғўза навини парваришлашда тупроққа ишлов беришни ресурстежамкор агротехнологиясидан фойдаланиб, кўчат қалинлиги 158,9 минг туп/га, маъдан ўғитларни N250P175K125 кг/га меъёрларида ва суғоришни ЧДНСга нисбатан 70–75–60% тартибда ўтказилганда гектаридан 4–5 центнер қўшимча пахта ҳосили олиш имкони яратилган; 
тупроққа “Илғор-1” агрегати ёрдамида асосий ишлов беришнинг минимал усулидан фойдаланиш орқали ғўзадан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш агротехнологияси Андижон вилояти Андижон туманида 18,0 гектар ва Марҳамат туманида 16,0 гектар майдонда жами 49 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 14 августдаги 02/020-1771-сон маълумотномаси). Натижада фермер хўжаликларида гектаридан 41,8 центнер ёки тупроққа анъанавий усулда ишлов беришга  нисбатан 4 центнер қўшимча пахта ҳосили етиштирилган ва 1251112 сўм соф фойда олинган, рентабеллик даражаси 36,3 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish