Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайқулов Жонибек Бозаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ерёнғоқ навларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш технологиясининг илмий асослари», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.DSc/Qx68.
Илмий маслаҳатчи: Атабаева Халима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Тоштемир Эшимович Остонақулов, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Раҳмонқулов Саидакбар Раҳмонқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ёрматова Дилором, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитига мос тезпишар, юқори ҳосилдор хорижий ерёнғоқ нав ва намуналарини танлаш, маҳаллий навларнинг мақбул экиш муддатлари, минерал ўғитлар билан озиқлантириш меъёрлари, суғориш тартиби ва биостимуляторни қўллаш технологияларининг ерёнғоқ морфобиологик хусусиятлари, фотосинтетик фаолияти, ҳосил элементларининг шаклланиши ва мойдорлик хусусиятларига таъсирини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида Давлат Реестрига киритилган маҳаллий ерёнғоқ навларининг биологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, юқори ва сифатли ҳосил етиштиришнинг технологик элементлари илмий асосланган; 
ерёнғоқнинг маҳаллий “Тошкент-112”, “Қибрай-4”, “Саломат” ва “Мумтоз” навларини асосий ва такрорий экин сифатида экишнинг мақбул муддатлари ва меъёрлари аниқланган;
ерёнғоқ навларининг мақбул суғориш тартиби ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш меъёрлари тшлаб чиқилган; 
ерёнғоқ етиштиришда “Микрозим-2” биостимуляторини қўллаш технологияси илмий асосланган;
дунё генофондидан олинган 29 та ерёнғоқ нав ва намуналарининг биологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий шароитга мос тезпишар ва серҳосил 7 та нав намуналари 240 (Хитой), 513 (Япония), 537 (Жанубий Корея), ISCVT 03157, ISCVT 03184, ISCVT 03187, CHICO 01021 (Ҳиндистон) танланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида ерёнғоқдан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш технологиялари бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
“Ерёнғоқни томорқа, деҳқон ва фермер хўжаликларида экиш ва парваришлашда инновацион технологиялар бўйича тавсиянома”, “Ерёнғоқ экинини етиштириш агротехникаси бўйича тавсиянома”лар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 сентябрдаги 02/021-2273-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномалар республикамиздаги томорқа, деҳқон ва фермер хўжаликларида ерёнғоқдан мўл ҳосил етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилган;
ерёнғоқнинг мақбул экиш муддатлари, минерал ўғитлар билан озиқлантириш меъёрлари, суғоришлар сони ва меъёри, “Микрозим-2” биостимуляторини қўллаш технологияси Тошкент вилояти Бекобод, Бўка, Пискент туманларидаги фермер хўжаликларида жами 315 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 сентябрдаги 02/021-2273-сон маълумотномаси). Натижада “Саломат” ва “Тошкент-112” навлари такрорий муддатларда етиштирилганда июнь ойининг биринчи ярмида экилган ва октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида пишиб етилган ҳамда гектаридан 23,5-26,7 центнер дон ҳосили олинган;    
ерёнғоқ навларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришни таъминловчи мақбул суғориш тартиблари ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш технологияси жами 54 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 сентябрдаги 02/021-2273-сон маълумотномаси). Натижада ерёнғоқнинг “Мумтоз” нави май ойининг биринчи ўн кунлигида экилиб, суғориш тартиби ЧДНСга нисбатан 70–75–65% ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари N200P150K100 кг/га меъёрда бўлганда, дуккак ҳосилдорлиги гектаридан 34–35 центнерни ташкил этган ва рентабеллик даражаси ошиши имкони яратилган;
такрорий экин сифатида июнь ойининг биринчи ярмида ўртатезпишар “Саломат”, “Тошкент-112” навлари экилган ва ўсишни ростловчи “Микрозим-2” биостимулятори уруғни экишдан олдин, гуллаш ва дуккаклаш фазаларида қўлланилиб, ишлаб чиқариш синовида жами 25 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 сентябрдаги 02/021-2273-сон маълумотномаси). Натижада ушбу навлар октябрь ойида пишиб етилган ва ўртача гектаридан 24,5–27,4 центнер дон ҳосили олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish