Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Шуҳрат Тулкиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўза уруғлари сифатига сақлаш муддатларининг таъсири», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Qх374.
Илмий раҳбар: Ахмедов Джамалхан Хаджиханович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Ибрагим Ташкентович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ризаева Сафия Мамедовна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли муддатларда сақланган ўрта толали маҳаллий ғўза навлари ва G.hirsutum L. G.barbadense L., G.arboreum L., G.herbaceum L. турларига мансуб коллекцион намуналари уруғларини сақлаш муддатларининг уруғлик чигит сифати ва унинг қимматли хўжалик белгиларига таъсири ҳамда 1000 дона чигит вазнини аниқлаш услубини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба турли муддатларда сақланган ғўзанинг маҳаллий навлари уруғларнинг сифат кўрсаткичлари ҳамда узоқ муддат сақланган G.hirsutum L., G.arboreum L., G.herbaceum L., G.barbadense L. турларига мансуб маданий коллекцион намуналар уруғларининг сифати кўрсаткичларига сақлаш муддатлари турлича таъсири аниқланган;
G.hirsutum L. турига мансуб, районлашган ғўза навлари уруғларининг унувчанлиги уларнинг вазни ва мойдорлигига боғлиқ ҳолда ўзгариши исботланган;
G.arboreum L. ва G.herbaceum L. турига мансуб маданий намуналар уруғлари узоқ муддат сақлаш жараёнида чигитлар қобиғининг мустаҳкамлиги ва чигитнинг тукланганлигига боғлиқ ҳолда унувчанлигини юқори даражада сақлаб қолиши исботланган;
1000 дона чигит вазнини аниқлаш усули бўйича O’z Dst 3354:2018 стандарти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ғўза уруғлари сифатига сақлаш муддатларининг таъсири бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
“Уруғлик чигитнинг 1000 дона чигит вазнини аниқлаш” стандарти (O’z Dst 3354:2018) ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги ва стандартлаштириш марказининг 2019 йил 28 майдаги 01/20-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган янги стандарт республикамида ISTA услуби билан уйғунлаштирилган ва шу асосида уруғчилик лабораторияларида чигит сифатини аниқлашда хизмат қилган;
“С-6524” навининг 4-5 йил мобайнида сақланган элита уруғлик чигитлар 2012-2015 йиллар мобайнида Жиззах вилояти Пахтакор тумани “Жавлонбек” фермер хўжалигида 10 гектар, Зафаробод тумани “Тоштемир ота” уруғчилик фермер хўжалигида “Ан-Баёут-2” нави 10 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 17 июлдаги 02/020-1219-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида элита уруғчилик хўжаликларида 2-йилги уруғлик кўчатзоридан териб олинган ва 4-5 йил сақланган оилавий терим намуналаридан юқори натижаларга эришилган;
ўрта толали “С-6524” ғўза навининг 4-5 йил сақланган элита уруғлик чигитлари Андижон вилояти тумани Қўрғонтепа тумани “Оқсув” уруғчилик фермер хўжалигида “Андижон-36 нави” бўйича 10 гектар, Избоскан тумани “Чунгбоғиш” элита уруғчилиги фермер хўжаликларида уруғ кўпайтириш кўчатзорида Андижон-36 нави 10 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 17 июлдаги 02/020-1219-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида элита уруғчилик хўжаликларида 2-йилги уруғлик кўчатзоридан териб олинган ва 4-5 йил сақланган оилавий терим намуналарини кенг майдонларда экиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish