Sayt test rejimida ishlamoqda

Халикулова Гулзада Таджимуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғурта тизими ва уни амал қилиш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2019.2.PhD/Iqt158.
Илмий раҳбар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Урмонов Жаҳонгир Жалолдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда инновацион иқтисодиётни ривожлантириш шароитида  мамлакат суғурта тизимининг амал қилиш механизмини такомиллаштириш ҳамда миллий иқтисодиётда суғурта муносабатларини ривожлантириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий суғурта андеррайтингида бизнес-жараёни воситаларидан фойдаланган ҳолда мижозлар билан шартномани расмийлаштириш услуби такомиллаштирилган;
суғурта ташкилотларида зарарлилик даражасини камайтиришда  инжиниринг ва реинжинирингни қўллашнинг методик базаси концептуал ёндашувлар асосида  такомиллаштирилган; 
суғурта портфелини диверсификация қилиш ва концентрация даражасини аниқлашнинг сифат ва миқдорий таҳлили асосида суғурта бозори ва суғурта ташкилотининг молиявий барқарорлигини таъминлаш асосланган;
суғурта ҳодисаси бўлишининг эҳтимолий нарх кўрсаткичларини шакллантириш имконини берувчи суғурта маҳсулотларига телематик тизимни жорий қилиш таклиф этилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Суғурта тизими ва уни амал қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
замонавий суғурта андеррайтингида бизнес-жараёни воситаларидан фойдаланган ҳолда мижозлар билан шартномани расмийлаштириш услубини соддалаштириш  бўйича берилган таклиф Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2019 йил 16 июлдаги 139-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида суғурта ташкилотларида иш ташкил этиш натижасида суғурта маҳсулотларини сотиш жараёни оптималлаштирилган ва 2018 йилда суғурта мукофотлари миқдори 1,6 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 76,3 фоизга ошган; 
суғурта ташкилотларида зарарлилик даражасини камайтиришда  инжиниринг ва реинжинирингни қўллашнинг методик базаси такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2019 йил 16 июлдаги 139-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф суғурта шартномаларини тузиш ва хизмат кўрсатиш харажатларини 36 фоизга камайтирган ва 2018 йил 1 октябрдан 2019 йил 31 мартгача бўлган вақт мобайнида тежалган сумма 78 млн. сўмни ташкил этган;
суғурта бозори ва суғурта ташкилотининг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича берилган таклиф  “АLSKOM” суғурта компанияси акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий қилинган (“АLSKOM” суғурта компанияси акциядорлик жамиятининг 2019 йил 16 июлдаги  08-1101-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида компаниянинг суғурта портфели диверсификация қилинган ва молиявий барқарорлик таъминланган; 
суғурта ҳодисаси бўлишининг эҳтимолий нарх кўрсаткичларини шакллантириш имконини берувчи суғурта махсулотларига телематик тизимни жорий қилиш таклифи “АLSKOM” суғурта компанияси акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий қилинган (“АLSKOM” суғурта компанияси акциядорлик жамиятининг 2019 йил 16 июлдаги 08-1101-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф амалда қўлланилиши натижасида суғурта компаниясига суғурта телематикаси киритилган ва суғурта ташкилотида “ақлли суғурта” маҳсулотлари жорий қилинган.  Ушбу суғурта турини жорий этишда компания 9,285 млн. сўм сарф қилиши натижасида 2019 йил 6 ойлигида умумий суғурта мукофотларидан тежалган сумма 128 млн. сўмни ташкил этган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish