Сафаров Жасур Эсиргаповичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Топинамбур туганаги ва наъматак меваси таркибидаги биофаол моддаларни сақлаган ҳолда қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.16 – кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т322.
Илмий маслаҳатчи: Норқулова Карима Тўхтабаевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ҳамда Энергетика ва автоматика институти, 16.07.2013.Т.02.01.
Расмий оппонентлар: Эшкувватов Бегмамат Тешаевич, техника фанлари доктори, профессор; Мухиддинов Джалолиддин Насирович, техника фанлари доктори, профессор; Нурмухамедов Хабибулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади вакуумда инфрақизил нур ёрдамида қуритиш қурилмасида топинамбур туганаги ва наъматак мевасини қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш ва қурилманинг энерготехнологик самарадорлигини ошириш орқали биологик фаол моддаларни сақлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
топинамбур туганаги ва наъматак меваларининг кимёвий, иссиқлик-техник ва биологик хусусиятлари аниқланган ҳамда қайта ишлашнинг энергосамарадор технологияси яратилган;
топинамбур туганаги ва наъматак мевасини қайта ишлашнинг оптимал усули вакуумда инфрақизил нур ёрдамида қуритиш жараёнининг ночизиқли динамик кўриниш модели ва қуритишнинг технологик қонуниятлари асосида ишлаб чиқилган;
қайта ишлаш жараёнини самарали ташкил қилиш ва коэффициентларни ҳисоблаш аниқлигини ошириш имконини берувчи технологик схема таклиф этилган ҳамда дискрет усулда қуритиш жараёнида иссиқлик ночизиқли тарқалишининг ўзига хослиги аниқланган;
қуритиш жараёнини бошқариш орқали намликни капиллярларда ҳаракатланиши ҳисобига маҳсулот таркибидаги микроэлементлар бир томонга йиғилиши натижасида биофаол қўшимча олишнинг технологик режими ишлаб чиқилган;
капилляр ғовак материаллар учун қуритиш қурилмасида махсус нур қайтаргич ёрдамида маҳсулотга инфрақизил нурнинг тўлиқ тақсимланиб тушишини таъминлаш ҳамда маҳсулот ва нурлатгич орасидаги масофа, оптимал тўлқин узунлик ва маҳсулот қалинлигини нурлатиш қувватига боғлиқлиги ишлаб чиқилган;
топинамбур туганаги ва наъматак мевалари таркибида биофаол моддаларни сақлаган ҳолда вакуумда инфрақизил нур ёрдамида қуритишнинг оптимал ҳарорати ва вакуум босими аниқланган ҳамда янги турдаги совитиш тизимига эга бўлган тегирмон ёрдамида кукун олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Топинамбур туганаги ва наъматак меваси таркибидаги биофаол моддаларни сақлаган ҳолда қайта ишлаш технологияси «Ўзфармсаноат» Давлат акциядорлик концерни ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимларига кирувчи корхоналарда жорий этилган («Ўзфармсаноат» Давлат акциядорлик концернининг 2015 йил 30 ноябрдаги
МД-06/1868-сон ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2015 йил 10 сентябрдаги 06/14-893-сон маълумотномалари). Вакуумда инфрақизил нур ёрдамида қуритиш технологиясини қўллаш натижасида ишлаб чиқариш қувватини 20 % гача ошириш имконини берган.