Sayt test rejimida ishlamoqda

Умидуллаев Қаҳрамон Усмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг назарий-ҳуқуқий асослари», 12.00.01–Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи (юридик фанлар). 
Илмий раҳбар: Тошқулов Жўрабой Ўринбоевич, юридик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.27.06.2017.Yu.23.01.
Расмий оппонентлар: Хамедов Иса Ахлиманович, юридик фанлар доктори, профессор;  Рахманов Акмал Эргашевич, юридик фанлар номзоди. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг назарий-ҳуқуқий ва ташкилий-методологик асосларини такомилаштириш ҳақида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вилоят, туман, шаҳар ҳокими зарур бўлган ҳолларда ўз фаолияти тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳисобот тақдим этиши лозимлиги асослаб берилган;
ҳудудларда янги доимий иш ўринлари яратиш ҳамда 18-60 ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминланганлик даражасини маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини баҳолаш мезони сифатида белгилаш муҳимлиги асослаб берилган;
халқ билан мулоқот қилиш жараёнида аниқланган муаммоларни бевосита шаҳар ва туман раҳбарлари томонидан ҳал этилиши даражасини уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезони сифатида олиниши аҳоли талаб ва эхтиёжларини қондиришнинг самарали усули эканлиги асослаб берилган; 
ҳудудларда маҳаллий ижро ҳокимияти органларига келиб тушаётган мурожаатлар кўрсаткичи ҳамда уларнинг ижобий ҳал қилиниши даражасини баҳолаш мезони сифатида белгилаш жойларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш сифатини яхшилашга хизмат қилиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг назарий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасидаги илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ўз фаолияти тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳисобот тақдим этиши тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддасига киритилган қўшимчаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 15 февралдаги 06/1-05/2186 вх-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ҳокимлар фаолиятидан аҳоли бевосита хабардор бўлиши ҳамда ҳудудга тегишли масалаларни ҳамкорликда ҳал этишнинг янги шаклини яратишга хизмат қилган;
ҳудуд раҳбарлари томонидан янги иш ўринлари яратиш ҳамда 18-60 ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан таъминланганлик даражасини яхшилаш борасида бажарган ишлари учун рағбатлантириш мақсадида уларнинг фаолиятини баҳолаш мезони сифатида бегилаш тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 декабрдаги 973-сон қарори билан тасдиқланган баҳолаш кўрсаткичларининг I қисм 1.14-банди ҳамда II бўлим 2.2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 9 июлдаги БУ-1-8/20-94-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
халқ билан мулоқот қилиш жараёнида аниқланган муаммоларни бевосита шаҳар ва туман раҳбарлари томонидан ҳал этилиши даражасини уларн инг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезони сифатида олиниши аҳоли талаб ва эхтиёжларини қондиришнинг самарали усули эканлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 декабрдаги 973-сон қарори билан тасдиқланган баҳолаш кўрсаткичларининг VI  бўлим 6.1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 9 июлдаги БУ-1-8/20-94-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар халқ билан бевосита мулоқот жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасидаги ишлар сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигига баҳо беришда уларга келиб тушаётган мурожаатлар кўрсаткичи ҳамда уларнинг ижобий ҳал қилиниши даражасини уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 декабрдаги 973-сон қарори билан тасдиқланган баҳолаш кўрсаткичларининг II қисм 1 ва 2 бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 9 июлдаги БУ-1-8/20-94-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар ҳудуд раҳбарлари фаолияти самарадорлигини оширишга, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига қилинаётган мурожаатлар билан ишлаш сифатини яхшилашга ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish