Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашуров Зуфар Абдуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик корхоналарида корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш», 08.00.13¬–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt123.
Илмий раҳбар: Зайнутдинов Шавкат Нуритдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Турсунходжаев Марат Лутфуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: корпоратив бошқарувнинг назарий ва услубий асосларини ривожлантириш, акциядорлик корхоналарида корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини замонавий халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корпоратив бошқарув тизимининг меъёрий-ҳуқуқий базаси акциялар номинал қийматининг энг юқори миқдорини беш минг сўм қилиб белгилаш, дивидендларнинг шаффофлигини корпоратив веб-сайтда эълон қилиш орқали ошириш, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини камида беш фоиз акцияга эгалик қилувчи акциядорларнинг ёзма талаби асосида ўтказиш орқали миноритар акциядорларнинг акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш жиҳатлари «G20/OECD Corporate Governance Principles» халқаро стандарт асосида такомиллаштирилган;
корпоратив бошқарув кодекси акциядорлик жамиятлари фаолиятида узоқ муддатли стратегик режалаштиришни қўллаш, кузатув кенгаши таркибига «Independent member» (мустақил аъзо)ни киритиш, кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган мукофотларни акциядорлик жамияти самарадорлигига боғлиқ ҳолда белгилаш, кузатув кенгашининг қўмиталарини ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;
акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг «comply or explain» халқаро тамойилига, узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ёндашувларига, ички назорат механизмларига ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қоидаларига самарали риоя этишнинг замонавий услуби таклиф этилган;
кимё саноати акциядорлик корхоналарида корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизми давлат акция пакетларини салоҳиятли хорижий инвесторларга сотиш, «capital payback»ни таъминлашга хизмат қиладиган мақбул дивиденд сиёсатини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Акциядорлик корхоналарида корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
корпоратив бошқарув тизимининг меъёрий-ҳуқуқий базасини акциялар номинал қийматининг энг юқори миқдорини беш минг сўм қилиб белгилаш, дивидендларнинг шаффофлигини корпоратив веб-сайтда эълон қилиш орқали ошириш, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини камида беш фоиз акцияга эгалик қилувчи акциядорларнинг ёзма талаби асосида ўтказиш орқали миноритар акциядорларнинг акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш жиҳатлари «G20/OECD Corporate Governance Principles» халқаро стандарти асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар 2015 йил 6 майда янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-, 23-, 62-, 75-, 83-моддаларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 04/1-06-2-107-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг қонун нормаларига киритилиши миллий корпоратив бошқарув тизимини халқаро стандарт талаблари асосида такомиллаштиришга хизмат қилган;
корпоратив бошқарув кодексини акциядорлик жамиятлари фаолиятида узоқ муддатли стратегик режалаштиришни қўллаш, кузатув кенгаши таркибига  «Independent member» (мустақил аъзо)ни киритиш, кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган мукофотларни акциядорлик жамияти самарадорлигига боғлиқ ҳолда белгилаш, кузатув кенгашининг қўмиталарини ташкил этиш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар 2015 йил 31 декабрда қабул қилинган Корпоратив бошқарув кодексининг 5-боби 18, 19, 25-бандларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг 2016 йил 28 июлдаги маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг Корпоратив бошқарув кодексига киритилиши акциядорлик жамиятларида узоқ муддатли стратегик режалаштиришни қўллаш, кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритиш, кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган мукофотларни акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигига боғлиқ ҳолда белгилаш, кузатув кенгашининг қўмиталарини ташкил этиш имконини берган;
акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг «comply or explain» халқаро тамойилига, узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ёндашувларига, ички назорат механизмларига ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қоидаларига самарали риоя этишнинг замонавий услуби Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан акциядорлик жамиятлари бошқарув фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг 2018 йил 11 октябрдаги 2355/02-33-сон маълумотномаси). Мазкур услуб Корпоратив бошқарув кодекси жорий этилган 400 дан ортиқ акциядорлик жамиятларида амалий қўлланма сифатида фойдаланилган;
кимё саноати акциядорлик корхоналарида корпоратив бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмини давлат акция пакетларини салоҳиятли хорижий инвесторларга сотиш, «capital payback»ни таъминлашга хизмат қиладиган мақбул дивиденд сиёсатини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар «Ўзкимёсаноат» АЖ  ва «Навоийазот» АЖнинг бошқарув фаолиятига жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 25 январдаги, «Навоийазот» АЖнинг 2018 йил 13 августдаги маълумотномалари). Мазкур таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши давлат акция пакетларини салоҳиятли хорижий инвесторларга сотиш бўйича ҳукумат қарорини қабул қилишга, самарали дивиденд сиёсатини ишлаб чиқишга, корхоналарнинг корпоратив бошқарув тизими самарадорлиги ошишига имкон берган. Натижада, 2017 йил якунларига кўра, корпоратив бошқарув тизими самарадорлиги «Навоийазот» АЖда қониқарли, «Ўзкимёсаноат» АЖда юқори баҳоланган, пировардида, молиявий фаолиятдан олинган даромад кўрсаткичи «Навоийазот» АЖда 34,8 млрд. сўмга, «Ўзкимёсаноат» АЖда 5075,0 млрд. сўмга ошган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish