Sayt test rejimida ishlamoqda

Байхонов Баҳодиржон Турсунбаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон иқтисодиётида инвестицияларни тармоқлараро тақсимлашнинг эконометрик моделлаштириш услубиятини такомиллаштириш», 08.00.06¬–Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Iqt73.
Илмий маслаҳатчи: Алимов Раимжон Хакимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ғойибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қосимов Саидахрол Магрупович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мухитдинов Худоёр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон иқтисодиётида инвестицияларнинг тармоқлараро тақсимланишини эконометрик моделлаштириш услубиятини такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвестиция самарадорлигини ошириш мақсадида ноаниқ тўпламлар воситалари асосида инвестицияларнинг тармоқлараро тақсимлаш моделлар тизими ишлаб чиқилган;
инвестиция лойиҳаларини баҳолашда таваккалчилик ва хатарлилик даражасини аниқлаш модели ноаниқ тўпламлар назарияси асосида такомиллаштирилган;
инвестиция лойиҳаларини баҳолашда ноаниқ омилларнинг юзага келиши ва инвестициялашнинг хатарлилик даражасини аниқлаш услубияти ишлаб чиқилган;
ноаниқ омиллар юзага келиши ҳолатларида чизиқли шкала бўйича инвестициялар тақсимлашнишини меъёрий даражасини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
тармоқлар бўйича инвестициялардан фойдаланишнинг зарарсиз нуқталарини аниқлаш ва ҳисоблаш бўйича алгоритмик дастур таклиф этилган;
иқтисодиёт тармоқларининг инвестиция жозибадорлигини баҳолаш услубияти «McKinsey & Co.» усули асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон иқтисодиётида инвестицияларни тармоқлараро тақсимлашнинг эконометрик моделлаштириш услубиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инвестиция самарадорлигини ошириш мақсадида ноаниқ тўпламлар воситалари асосида инвестицияларнинг тармоқлараро тақсимлашнинг такомиллаштирилган моделлари тизими бўйича инвестицияларни бошқариш юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли корхона ҳамда ташкилотлари фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 17 майдаги  02/011-50-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши инвестициялардан фойдаланиш ва тақсимланиш ҳолатларини таҳлил қилиш орқали тўғри қарор қабул қилиш имкониятини кенгайтириб, вақтдан унумли фойдаланиш имконини берган;
инвестиция лойиҳаларини баҳолашда таваккалчилик ва хатарлилик даражасини аниқлашнинг ноаниқ тўпламлар назарияси асосида такомиллаштирилган модели Ўзбекистон Республикаси Инвестиция давлат қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестиция давлат қўмитасининг 2017 йил 23 декабрдаги АА-01/05-5030-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан 2018 йил учун иқтисодий тармоқларда инвестиция самарадорлигини оширишда юзага келадиган таваккалчилик ва хатарлилик даражаларини аниқлашда ҳамда уни пасайтириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланилган;
инвестиция лойиҳаларини баҳолашда ноаниқ омилларнинг юзага келиши ва инвестициялаш хатарлилик даражасини аниқлаш модели бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли корхона ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг  2018 йил 17 майдаги  02/011-50-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тармоққа киритилган инвестицияларнинг таваккалчилик қиймати – 12,3%, хатарлилик даражаси – 3,5% ва инвестициядан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичи мавжуд ҳолатларда – 28,1% га тенг бўлиши аниқланган ҳамда тармоққа киритилган инвестиция самарадорлигини ошириш имконини берган;
ноаниқ омиллар юзага келиши ҳолатларида чизиқли шкала бўйича инвестициялар тақсимлашнишининг меъёрий даражасини аниқлашнинг алгоритмик дастури юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли корхона ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг  2018 йил 17 майдаги 02/011-50-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида қишлоқ хўжалигида 5,6 фоиз инвестициянинг фойдасиз туриб қолишининг олди олинган;
тармоқлар бўйича инвестициялардан фойдаланишнинг зарарсиз нуқталарини аниқлаш ва ҳисоблаш бўйича алгоритмик дастур Ўзбекистон Республикаси Инвестиция давлат қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестиция давлат қўмитасининг 2017 йил 23 декабрдаги АА-01/05-5030-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан 2018 йил учун инвестиция дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
республика иқтисодий тармоқларининг инвестиция жозибадорлигини баҳолашнинг такомиллаштирилган услубияти асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли корхона ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 17 майдаги  02/011-50-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши қишлоқ хўжалигида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажмини 5,3 баробар ошишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish