Sayt test rejimida ishlamoqda

Тайланова Шохида Зайниевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогика олий таълим муассасалари талабаларида қадриятлар тизимини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.DSc/Ped81.   
Илмий маслаҳатчи: Эгамбердиева Нодира Мелибаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Махмудов Мэлс Ҳасанович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мардонов Шукур Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Каххорова Матлюба Манофовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагогика олий таълим муассасалари талабаларида қадриятлар тизимини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика олий таълим муассасаси талабаларида қадриятлар тизимини ривожлантиришнинг когнитив (касбий билимга йўналганлик), педагогик фаолиятга шахсий муносабатни акс эттирувчи эмоционал (касбий муносабат ва эҳтиёж) ва педагогик фаолиятда аксиологик муносабатни қарор топтиришнинг хулқ-атвор (касбий кўникмаларга доир) компонентлари социоцентрик қадриятларнинг интеграцияси асосида  асослаб берилган;
талабаларда қадриятлар тизимини ривожлантиришнинг рефлексив модели педагоглик касбига қадриятли муносабатни тўлиқ англаш имконини берадиган ички (аутоген, рефлексия) ва ташқи (инновацион таълим муҳити) блокларининг лойиҳалаш  ҳамда технологик (интерактив, диалогли, ҳамкорликда ўқитиш, ахборот технологиялари) аспектлари интеграцияси асосида ёритиб берилган;
талабаларда қадриятлар тизимини ривожлантириш технологиясининг ташкилий-методик компоненти моҳияти  аксиологик иерархия (“билим – қадрият – фаолият”) бирлиги ҳамда рефлексив усулларни идентификациялаш асосида очиб берилган;
илғор хорижий тажрибалар ва инновацион таълим технологиялари асосида педагогика олий таълим муассасаси талабаларида қадриятлар тизимини ривожлантириш дидактик таъминотининг ишбилармонлик ўйинлари (тақлидчанлик вазиятлари, тасвирлаш, турли педагогик вазиятларни моделлаштириш); ўқув портфолиоси; амалий ишлар танлови; тренинг (гуруҳий мулоқотни ташкил этиш, шахслараро муносабатларни моделлаштириш воситасида хулқ-атворни коррекциялашнинг фаол методи) каби метод ва усуллари такомиллаштирилган;
талабаларда педагоглик касбига аксиологик йўналганликни таркиб топтиришнинг кўп тармоқли қадриятлар тизими, шахслараро муносабат ва шахсий-касбий ривожланишдаги ўзгаришларни акс эттирувчи ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил этишга доир оригинал муаллифлик методикаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Педагогика олий таълим муассасаси талабаларида қадриятлар тизимини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
педагогика олий таълим муассасаси талабаларида қадриятлар тизимини ривожлантиришнинг когнитив, педагогик фаолиятга шахсий муносабатни акс эттирувчи эмоционал ва педагогик фаолиятда аксиологик муносабатни қарор топтиришнинг хулқ-атвор компонентларини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Ўзстандарт” агентлигининг 2015 йил 15 февралдаги 2-540-сон қарори билан тасдиқланган бакалавриат йўналишлари Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 декабрдаги 89-03-3230-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар бакалавриат таълим йўналишлари малака талабларини такомиллаштириш ҳамда касбий компетенциялар тизимини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
талабаларда қадриятлар тизимини ривожлантиришнинг рефлексив моделининг педагоглик касбига қадриятли муносабатни тўлиқ англаш имконини берадиган ички ва ташқи блокларининг лойиҳалаш  ҳамда технологик  аспектлари интеграциясини такомиллаштиришга доир таклифлар асосида ОТ-Ф1-36 рақамли “Талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида бўлажак ўқитувчиларда маънавий қадриятларга барқарор эҳтиёжларнинг шаклланганлигини ҳаётий мақсадлар асосида аниқлаштириш методикаси ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 декабрдаги 89-03-3230-сон маълумотномаси). Олинган амалий натижаларнинг жорий қилиш орқали талабаларда педагоглик касбига қадриятга йўналтирилган муносабатни таркиб топтириш, магистратурага мақсадли тайёрлашга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
талабаларда қадриятлар тизимини ривожлантириш технологиясининг ташкилий-методик компонентини такомиллаштиришга доир амалий тавсиялардан ИТД-4-122 рақамли “Юксак маънавиятли шахсни шакллантириш тарбия технологиясини ишлаб чиқиш” лойиҳаси доирасида юксак маънавиятли шахсни шакллантиришнинг диагностик технологияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 декабрдаги 89-03-3230-сон маълумотномаси). Натижада юксак маънавиятли шахсни шакллантиришнинг умумпедагогик технологиясининг қадриятга йўналтирилган босқичининг такомиллаштирилган методик таъминоти ишлаб чиқилган;
илғор хорижий тажрибалар ва инновацион таълим технологиялари асосида педагогика олий таълим муассасаси талабаларида қадриятлар тизимини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ОЎМТВнинг  2015  йил  21  августдаги 303-сонли  буйруғи билан  тасдиқланган  “Педагогик  компетентлик  ва  креативлик  асослари” модулининг ўқув-услубий мажмуасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 декабрдаги 89-03-3230-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида ўқитувчиларни талабаларда қадриятлар тизимини ривожлантириш бўйича эдвайзерлик тизими жорий этилган;
талабаларда педагоглик касбига аксиологик йўналганликни таркиб топтиришнинг кўп тармоқли қадриятлар тизими, шахслараро муносабат ва шахсий-касбий ривожланишдаги ўзгаришларни акс эттирувчи ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил этишга доир оригинал муаллифлик методикасидан ОТ-Ф1-36 рақамли “Талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида талабаларнинг маънавиятини баҳолашнинг аксиологик мезонларини ишлаб чиқишда самарали фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 декабрдаги 89-03-3230-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда қадриятлар тизимини ривожлангантириш диагностикаси ва коррекциясини амалга ошириш методикаси мазмуни такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish