Sayt test rejimida ishlamoqda

Самандаров Рустам Дўсёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Содда гап синтактик шаклининг аппликатив модель доирасида кенгайиши”, 10.00.11–Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil189.
Илмий раҳбар: Турниёзов Нигмат Қаюмович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Мамажонов Алижон, филология фанлари доктори, профессор; Азимов Иномжон Мамасодиқович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тил материали замирида аппликатив ва трансформацион моделлар воситасида гап синтактик шакли кенгайиши масаласининг намоён бўлиш жиҳатларини ёритишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тил материалининг тадқиқи жараёнида генотипик, генотип ва фенотипик тиллар салоҳиятининг мавҳум, абстракт ҳамда аниқ, муайян, конкрет ҳолатлари асосланган;
аппликатив моделнинг ажратилган бўлаклар, уюшиқ бўлаклар, ундалма каби синтактик шаклни кенгайтирувчи восита эканлиги инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида очиб берилган;
трансформация аппликатив модель қўлланилишининг юқори босқичи эканлиги ҳамда аппликатив моделнинг жумлалараро аҳамият касб этиши далилланган; 
аппликатив ҳамда трансформацион моделлар синтактик деривация ҳодисасининг асосий механизмлари эканлиги исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Содда гап синтактик шаклининг аппликатив модель доирасида кенгайиши мавзусидаги тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
аппликатив модель синтактик валентлик ҳодисаси билан узвий муносабатда бўлиши, дескриптив тилшуносликнинг бевосита иштирокчилар назарияси билан аппликатив моделнинг узвий боғлиқлиги, гап синтактик шаклининг кенгайиши хусусидаги натижаларидан ОТ-Ф8-062 рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари” (2008–2011) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги  2019 йил 26 январдаги 89-03-458-сон маълумотномаси). Натижада аппликатив модель синтактик деривация назариясининг асосий иш механизмларидан бири эканлиги асослаб берилган;
гап шаклининг аппликатив модель доирасида ишлаб чиқилган таҳлил усулларидан И-204-4-5 рақамли “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида (2014–2015) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2019 йил 26 январдаги 89-03-458-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида яратилган ўқитувчилар касбий маҳоратини ошириш имкониятини берган, шунингдек таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш мақсадига қаратилган услубий қўлланмалар, ўқув дастурлари янги методлар билан бойиган;
cодда гап синтактик шаклининг аппликатив модель доирасида кенгайиши бўйичa oлингaн нaтижaлap Ўзбeкиcтoн Миллий тeлepaдиoкoмпaнияcи тизимидаги Caмapқaнд вилoят тeлepaдиoкoмпaнияcининг «Caмapқaнд caдocи» радиоэшиттиришлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Caмapқaнд вилoят тeлepaдиoкoмпaнияcининг 2019 йил 3 июндаги 09-02/328-coн мaълумoтнoмacи). Нaтижaдa ушбу эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий-оммабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish