Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанов Маҳмуднинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Номинатив бирликларнинг семиологик ва лексикографик тавсифи», 10.00.11–Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.DSc/Fil6.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, рақами: Фарғона давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.15.02.
Расмий оппонентлар: Умархўжаев Мухтор Эшонхўжаевич, филология фанлари доктори, профессор; Улуқов Носиржон Мамадалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: номинатив бирликларнинг фалсафий, мантиқий ва тил назарияси жиҳатидан ўрганилиш ҳолатини аниқлаш ҳамда тил назариясининг татбиқий лексикография билан муносабатлари концепциясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳозирги ўзбек адабий тилида номинатив бирликларнинг онтологик, руҳият, маънавий борлиқ, мавжудлик ва йўқлик тўғрисидаги хусусиятлари тил  реаллиги, этнолисоний нисбийлик, антропоцентрик, антроморфик ва инсон омили каби тамойиллар асосида аниқланган;
номинатив бирликларнинг концептуал, тушунчавий, семиологик, когнитив, категориал, маъновий, мазмуний,  тавсифий имкониятлари ҳамда уларда маъноларнинг экстролингвистик омиллар асосида ривожлантирилиш турлари  асосланган;
номинатив бирликларда семиологик белги тамойилларининг вариантлари, кўрсаткичлари, даражаланиши, туркумланиши, фарқланиши, функционал трансформацияси, транспозицияси ҳамда уларнинг структурал таркибининг чегараланиш тавсифлари исботланган;
номинатив бирликларда умумсемиологик вазифавий тамойилларининг тузилиши,  мазмуни, маъно компонентлари тараққиёти,  йўналишлари, маъноларнинг торайиши, кенгайиши ҳамда уларнинг таркибий тузилиши  далилланган;
номинатив бирликларда мазмуний йўналишдаги идеографик ва дастлабки излаш тизимли тезаурусли луғатлар тузишнинг вариантлилик, инвариантлилик  турлари ҳамда уларнинг алифболи луғатлардан фарқи майдон назарияси мезонлари  асосида  ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Номинатив бирликларнинг семиологик ва лексикографик тавсифи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тил ва реаллик концепцияси, тил бирликларининг динамик ва ижодийлик табиати бўйича олинган илмий-назарий хулосалардан ва амалий тавсиялардан Навоий давлат педагогика институтида бажарилган (2003–2005 йиллар) ДИТД-5.П-31 рақамли «Тил бирликларининг семиологик тавсифи» амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 3 ноябрдаги ФТК 0313/745-сон маълумотномаси). Натижада «Лингвистик семантика», «Функционал семантика», «Қиёсий семантика ва  тилларни ўрганиш», «Ахборот излаш тизими ва маданиятлараро коммуникация» каби лисоний фанлар соҳаларида илмий манба бўлиб хизмат қилган;
номинатив бирликларнинг ривоятлар матнларидаги умумсемиологик ва когнитив хусусиятларига эга бўлган, агиографик, агиологик, терминлари Навоий вилояти ҳудудида жойлашган қадамжолардаги ота компонентли агиографик топонимларда: Қанорбой ота, Шаймардан ота, Авлиё ота кабиларнинг маънолари изоҳланишида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш фондининг Навоий бўлимида бажарилаётган ИЖ-10-18 рақамли «Навоий вилояти чўл ҳудудлари маҳаллий аҳолисининг қадамжолари тарихи» номли грантида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 12 августдаги 4/1255-2234-сон маълумотномаси). Натижада мазкур топонимик лексемаларининг агиографик ва агиологик тавсифи бўйича маълумотлар кенгайган;
татбиқий лексикографик илмий хулосалардан «Экология» русча-ўзбекча изоҳли луғат»ни (Тошкент «Ўзбекистон Миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти 2009) тузишда фойдаланилган («Ўзбекистон Миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриётининг 2018 йил 11 июндаги 01-268-сон маълумотномаси).  Натижада  экологик атамаларнинг маъносини тўғри англаш, экологик терминология тўғрисидаги лингвистик тасаввурларни кенгайтиришга хизмат қилган;
 номинатив бирликларда мазмуний йўналишдаги идеографик ва тезаурусли луғатлар тузиш бўйича олинган илмий хулосалар асосида «Идеографик луғат» (Свид. рег. №76655/05-2012 (http://window.edu.ru/ window/librery:) яратилган. Мазкур луғатда лексикографик тавсифлардаги артефактларнинг концептуал асослари семантик майдон назарияси тамойилларига таянилган ҳолда амалга оширилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 25 сентябрдаги 89-03-2038-сон маълумотномаси). Натижада ономасиологик тақиқотлар олиб борилишида халқаро талабларга жавоб берадиган идеографик тамойиллардан фойдаланишнинг оптимал вариантлари жорий этилган ва фойдаланиш имконияти кенгайган.
сўзларнинг идеографик жойлашуви замонавий лексикографиянинг кейинги ютуқларига таянилган ҳолда ономасиологик йўналишда амалга оширилган «Тилшунослик бўйича ахборот-қидирув тезауруси» (Свид. рег. №76653/05-2012 (http://window.edu.ru/window/librery) луғати яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 89-03-2073-сон маълумотномаси). Натижада луғат  асосидаги лингвистик терминология бўйича олинган назарий ва амалий тавсиялардан халқаро даражадаги мутахассислар фойдаланиш имкониятига эга бўлди;
номинатив бирликларнинг семиологик тавсифи юзасидан олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги «Navoiy»  телеканалининг «Тил – миллат кўзгуси»,  «Давлат тили ва таълим тараққиёти», «Давлат тили тараққиётида термин, терминология ва номенклатура» каби кўрсатувлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги «Navoiy» телеканалининг 2019 йил 17 июндаги 1872-сон маълумотномаси). Натижада  мазкур телекўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги тўлиқ таъминланган.    

Yangiliklarga obuna bo‘lish