Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекташева Азиза Рахматуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тариқат, маърифат ва шеърият муштараклиги (Шайх Нажмиддин Кубро ҳаёти ва ижоди мисолида)», 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil27.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти. 
Илмий раҳбар: Ҳаққулов Иброҳим Чориевич, филология фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.27.06.2017.Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Болтабоев Ҳамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор; Муллахўжаева Каромат Тошхўжаевна, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тасаввуф адабиётининг йирик намояндаси шайх Нажмиддин Кубронинг ҳаёти ва фаолиятини ёритиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шайх Нажмиддин Кубронинг манқабавий ва тарихий ҳаёти ўттиздан ошиқ тарихий ва адабий манбалар асосида тикланиб, асарларидаги ҳаёти ва таълимотига оид факт ва маълумотларнинг мавҳум жиҳатлари ойдинлаштирилган;  
шайхнинг дунё кутубхоналарида сақланаётган ўн тўртта асарининг тасаввуф адабиёти, ундаги рамз ва тимсолларни англашдаги аҳамияти очиб берилган;
Шайх Нажмиддин Кубронинг “Тасаввуф ҳақида бир рисола” асари асосида унинг сўфиёна шеъриятга муносабати аниқлаштирилган;
Кубро насрий асарлари ва шеърияти бадияти, улардаги бош қаҳрамон – Солик – Сайёр ҳаётидаги руҳий эврилишлар ва улардаги ранг билан боғланиш ҳодисаларининг бадиий ифодаланиши, тасаввуфий шеър рамзларининг моҳияти очиб берилган; 
шайх асарларига таянган ҳолда аксар хориж куброшуносларининг Нажмиддин Кубро ҳаёти ва илмий меросига бағишланган тадқиқотларида тариқат асосчисини шиа мазҳабига боғлашлари асоссиз эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Тариқат, маърифат ва шеърият муштараклиги илмий тадқиқот иши бўйича олинган натижалар асосида: 
Шайх Нажмиддин Кубронинг тариқат, маърифат ва шеърият муштараклигига оид илмий хулосаларидан Фанлар академияси Ўзбек тили, ўзбек адабиёти ва фольклори институтида бажарилган ФА-Ф1-Г039 рақамли “Алишер Навоий (2 жилдлик) ва Абдулла Қодирий қомусларини яратиш” мавзусидаги  фундаментал илмий лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2019 йил 5 июлдаги 3/1255-1879-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат”, “Мажолис ун-нафоис”, “Лисон ут-тайр” ва “Девони Фоний” асарларида бир неча бора тилга олинган Шайх Нажмиддин Кубронинг илмий биографияси “Нажмиддин Кубро” персоналия илмий мақоласи асосини ташкил этган;
Алишер Навоийнинг тасаввуфий қарашлари, жумладан, тариқатларга муносабатини ёритиш борасида эришилган натижалардан Тошкент давлат педагогика университетида амалга оширилган А–1-118 рақамли “Алишер Навоий образининг тасвир ва талқинларига оид ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 июлдаги 89-03-2717-сон маълумотномаси). Нажмиддин Кубро шахсияти ва кубравия тариқатининг Навоий ижодига таъсири масаласини илмий асослаб бериш, хусусан, кубравия адабиёти намояндалари ижоди ҳақида Навоий қарашларини насрий ва лирик асарлари асосида талқин этиш борасидаги натижалар мазкур лойиҳа илмий савиясининг ошишига кўмаклашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish