Sayt test rejimida ishlamoqda

Шигакова Фания Анваровнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

     I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Опий гиёҳвандликнинг гендер хусусиятида шаклланиш жараёни, ривожланиши, кечиши ва реабилитация тадбирларни ишлаб чиқиш», 14.00.18 – психиатрия ва наркология  (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Guvohnoma  LA № 20130301/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Tib242  

Илмий маслаҳатчи: Ходжаева Назира Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, 16.07.2013.Tib.19.01.

Расмий оппонентлар: Ю.П.Сиволап тиббиёт фанлари доктори, И.М. Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт институтининг профессори, У.Х.Алимов тиббиёт фанлари доктори профессор, М.Л.Аграновский тиббиёт фанлари доктори профессор.

Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогов номидаги Россия давлат тиббиёт университети.

Диссертациянинг йўналиши: илмий амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади опий гиёҳвандлиги шаклланиши, ривожланиши ва кечиш механизмларининг гендер хусусиятлари асосида табақалашган реабилитация чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: узоқ вақт давомида (беш йилдан ортиқ) опиатлар истеъмол қилиш оқибатида бош миянинг морфо-структуравий ўзгаришининг шаклланиши исботланган;

миянинг бироз қуриши (атрофияси)дан то субарахноидал макон ва ён қоринчаларнинг кенгайиши, оқ ва кулранг моддада зичлиги паст ўчоқлар пайдо бўлишигача ўзгариб туриши ҳамда морфологик ўзгаришлар когнитив функциялар ёмонлашувидан далолат берувчи клиник аломатлар билан кечиши ва ушбу функциялар наркотиклашув стажи беш йилгача бўлганида нисбатан сақланиб қолиши асосланган;

аёлларда опиоид тобелик кечишига юқори даражадаги прогридиентлик хослиги, бу эса наркотиклар истеъмол қилишнинг энг юқори даражада наркогенликка эга бўлган героиндан ва томир ичига юборишдан бошланиши сингари омиллар билан боғлиқлиги исботланган;

аёлларда аффектив вариант ва эркакларда аралаш вариант устунлик қилиши тарзида опийли абстинент синдромнинг гендер хусусиятлари ҳамда постабстинент даврда опиатларга нисбатан патологик мойилликнинг клиник вариантларида ишончли гендер фарқлар очиб берилган;

вирусли гепатит С ва ОИВ-инфекциялар наркотикларга тобе эркакларда ҳам, аёлларда ҳам опийли гиёҳвандликнинг клиник кўринишларига таъсир кўрсатиши ҳамда ОИВ ва гепатит С га чалиниш частотаси жинсий мансублик ва наркотиклашув стажига чамбарчас боғлиқ эмаслиги исботланган.

    IVТадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Опий гиёҳвандликнинг гендер хусусиятида шаклланиш жараёни, ривожланиши, кечиши ва реабилитацияси бўйича олинган илмий натижалар асосида: «Дифференциалшган даволаш нуқтаи назаридан опий гиёҳвандлигининг клиник вариантлари» мавзуидаги услубий тавсиялар ҳамда  «Даволаш-реабилитацион тадбирларни аниқлаш учун опий гиёҳвандликка чалинган беморларнинг реабилитацион имконият даражасини баҳолаш» дастурлари асосида соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика наркология маркази, Тошкент вилоят наркологик диспансери ва Бухоро шаҳар наркологик диспансери фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 26.05.2015. йилдаги 8Н-д/36-сон ва 04.12.2015 йилдаги 8Н-3/24-сонли маълумотномалари). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши беморларни касалхонага ётқизишлар сони ва касаллик декомпенсацияси тезлигининг камайтириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish