Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Мунис Курбоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхона бошқарувида ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш жараёнларининг тадқиқи», 08.00.14–Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Iqt310.
Илмий раҳбар: Бегалов Баходир Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Абдугаффаров Абдухалил, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Расулев Дилмурод Мирзаахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: корхоналар бошқарувида ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
технолог операторлар томонидан ишлаб чиқариш фаолиятини самарали ташкил этиш, корхона ресурслари, асбоб-ускуналари ва материалларини тезкор бошқариш жараёнлари «SCADA» автоматлаштирилган ахборот тизими асосида такомиллаштирилган;
корхонада ишлаб чиқаришни режалаштиришнинг уч босқичли тизими корхона ресурсларини тўла функционал бошқариш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ягона ахборот макони, замонавий технологиялар ва дастурий интерфейслар орқали ташқи ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришнинг ахборот тизимларини қўллаш асосида икки босқичли тизимга туширилган;
корхонанинг комплекслашган ахборот тизимининг функционал ва тузилмавий таъминоти «TeamCenterEngineering» муҳандислик маълумотларини бошқариш, «Симфония» тезкор бошқариш жараёнини ахборотли қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқаришнинг диспетчерланишини таъминлаш ҳамда кластерли маълумотлар базасини бошқариш тизимларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
автоматлаштирилган омбор, автоматик идентификация ва рақамли дастурий бошқарув ахборот тизимлари асосида «маҳсулотларни лойиҳалаштириш», «ишлаб чиқариш» ва «сотиш жараёнлари»ни қамраб олган компьютерлаштирилган интеграцияли ишлаб чиқаришнинг ахборот тузилмаси яратилган;
цехлар, бўлимлар ва юқори раҳбарият ўртасидаги ахборот оқимлари алмашиш жараёнларининг алгоритми тузилган ва уни локал ҳамда ўртача интеграциялашган корпоратив ахборот тизимлари асосида ягона кўринишда ташкил қилиш механизмлари (бошқарув қарорларини қўллаб-қувватлаш, бизнесни режалаштириш, сотувни режалаштириш ва операцион фаолият, талаб тўғрисидаги маълумотларни бошқариш, ишлаб чиқариш умумий жадвалини тузиш қуйи тизимларининг ахборот моделлари) таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Корхона бошқарувида ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш жараёнларининг тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
технолог операторлар томонидан ишлаб чиқариш фаолиятини самарали ташкил этиш, корхона ресурслари, асбоб-ускуналари ва материалларини тезкор бошқариш жараёнларини «SCADA» автоматлаштирилган ахборот тизими асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2, 4 ва 14 цехларининг технологик жараёнларини бошқаришда жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2019 йил 13 февралдаги 2/19-сон маълумотномаси). Ушбу автоматлаштирилган ахборот тизиминининг технолог операторлар томонидан қўлланилиши натижасида техник-иқтисодий асослашнинг ҳисоб-китоблари йилига ҳар бир цехнинг ҳар бир блоки учун 1,4 млрд. сўм миқдорида самарадорликка эришилган;
корхонада ишлаб чиқаришни режалаштиришнинг уч босқичли тизими корхона ресурсларини тўла функционал бошқариш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш учун ягона ахборот макони, замонавий технологиялар ва дастурий интерфейслар орқали ташқи ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш ахборот тизимларини қўллаш асосида икки босқичли тизимга тушириш бўйича таклифлар «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2019 йил 13 февралдаги 2/19-сон маълумотномаси). Мазкур механизмнинг жорий қилиниши натижасида ишлаб чиқаришни тезкор режаларини шакллантириш ҳамда тузилган режани баҳолаш ва ишлаб чиқариш вазиятларини ўзгартиришда қўлланилган;
корхонанинг комплекслашган ахборот тизимининг функционал ва тузилмавий таъминоти «TeamCenterEngineering» муҳандислик маълумотларини бошқариш, «Симфония» тезкор бошқариш жараёнини ахборотли қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқаришнинг диспетчерланишини таъминлаш ҳамда кластерли маълумотлар базасини бошқариш тизимларини қўллаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг бизнес-жараёнларида фойдаланиш учун жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2019 йил 13 февралдаги 2/19-сон маълумотномаси). Натижада корхона бизнес-жараёнларини автоматлаштириш соҳасидаги қарорларни қабул қилишда асосий манба сифатида фойдаланилган;
корхонанинг бошқарув жараёнларини автоматлаштиришнинг оптимал ечими сифатида таклиф этилган автоматлаштирилган омбор, автоматик идентификация ва рақамли дастурий бошқарув ахборот тизимлари асосида «маҳсулотларни лойиҳалаштириш», «ишлаб чиқариш» ва «сотиш жараёнлари»ни қамраб олган компьютерлаштирилган интеграцияли ишлаб чиқаришнинг ахборот тузилмаси «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 3, 6 ва 7 цехларининг бошқарув фаолиятига жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2019 йил 13 февралдаги 2/19-сон маълумотномаси). Натижада техник-иқтисодий асослашнинг ҳисоб-китоблари йилига ҳар бир цехнинг ҳар бир блоки учун 1,2 млрд. сўм миқдорида самарадорликка эришилган;
цехлар, бўлимлар ва юқори раҳбарият ўртасидаги ахборот оқимлари алмашиш жараёнларининг алгоритми тузилган ва уни локал ҳамда ўртача интеграциялашган корпоратив ахборот тизимлари асосида ягона кўринишда ташкил қилиш механизмлари «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг бошқарув фаолиятига жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2019 йил 13 февралдаги 2/19-сон маълумотномаси). Мазкур механизмни жорий этиш натижасида корхона бошқарувида ахборотларнинг тезкор равишда айланиши, уларнинг назорат қилиниши ҳамда тезкор қарорлар қабул қилиш жараёни 6–8 фоизга тезлашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish