Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамова Шаҳноза Ганишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда инновацион иқтисодиёт шаклланиши шароитида инсон капиталини ривожлантириш», 08.00.10–Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Iqt168.
Илмий раҳбар: Рахимова Нигина Хайруллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.28.12.2017.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Зокирова Нодира Қаландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республикада инновацион иқтисодиёт шаклланиши шароитида инсон капиталини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республикада инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида инсон капиталининг ривожланганлик даражасини баҳоловчи кўрсаткичлар тизими туғилишда кутилаётган соғлом умр кўриш давомийлиги кўрсаткичи асосида такомиллаштирилган;
инсон капиталига инвестициялардан қайтим нормасини олий таълимдан кейинги таълимга қилинадиган инвестиция даражасига мос равишда такомиллаштириш асосланган;
республикада таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва аҳоли мос ёш гуруҳининг олий таълим билан қамров даражасининг босқичма-босқич оширилиб боришини ҳисобга олган ҳолда демографик ривожланишнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқбол кўрсаткичлари асосида инсон капитали прогнози ишлаб чиқилган;
оилавий тадбиркорлик авлодлараро инсон капиталининг трансфери воситаси ва ўзини ўзи иш билан мустақил банд қилиш омили сифатида ривожлантириш асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Республикада инновацион иқтисодиёт шаклланиши шароитида инсон капиталини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
республикада инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида инсон капиталининг ривожланганлик даражасини баҳоловчи кўрсаткичлар тизими асосида ҳудудларда инсон капиталининг ривожланишини мониторинг қилишни йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонига биноан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача инновацион ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларини шакллантиришда маҳаллий меҳнат идоралари учун амалий қўлланиши бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 3 майдаги 01/00-02/08-3420-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф меҳнат ресурсларининг малакавий ва ҳудудий мобиллик, малака ошириш ва касбга қайта тайёрлаш ҳолати бўйича ахборотларни тўплаш ва қиёсий таҳлил қилиш имконини берган;
 жамиятда инсон капиталига сарфланадиган инвестиция даражасини аниқлашга қаратилган социологик сўров натижалари асосида инсон капиталига инвестиция қайтим нормасини такомиллаштиришга йўналтирилган таклифлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бошқармаси фаолиятида фойдаланилган. Мазкур таклиф давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимлари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар ва илмий-тадқиқот мауссасалари илмий ва раҳбар ходимларининг  базавий лавозим маошлари миқдорларини белгилаш ва  меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштиришда инобатга олинган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 3 майдаги 01/00-02/08-3420-сон маълумотномаси). Соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан соҳасида банд ходимларни моддий рағбатлантиришни кучайтиришга хизмат қилган;
Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда демографик ривожланишнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқбол кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилган инсон капитали ривожланишининг прогноз параметрлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 18 апрелдаги 88/1-ич-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги “Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш методикасини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1011-сонли қарори асосида мавжуд меҳнат ресурслари, аҳолини ишга жалб қилиш кўрсаткичлари ҳаққонийлиги ва меҳнат ресурслари балансларининг мутаносиблигини сақлаш мониторинги ва меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз балансини ишлаб чиқишда қўлланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 3 майдаги 01/00-02/08-3420-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликдан фойдаланиш меҳнат ресурсларини ёш-жинс, маълумотлилик даражасига кўра таркибини прогноз қилиш асосида меҳнат ресурсларининг таркибини такомиллаштириш йўналишларини белгилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва меҳнат бозорида истиқболда кутилаётган демографик босимни баҳолаш имконини берган;
жамиятда ҳар бир оила инсон капиталининг шаклланиши, ривожланиши ва ундан самарали фойдаланишдаги ролини аниқлаш асосида республикада оилавий тадбиркорликни ташкилий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлашга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4231-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича вазирликнинг 2019 йил 11 мартдаги 58-ИЧ-сон буйруғини тайёрлашда инобатга олинган  (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 3 майдаги 01/00-02/08-3420-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф авлодлараро билим ва тажрибанинг алмашинуви асосида меҳнат бозорига  илк марта кириб келаётганларни оилавий тадбиркорликка жалб этиш орқали иш билан бандлик даражасини оширган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish