Sayt test rejimida ishlamoqda

Салимов Акмал Алимжоновичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим соҳасида инсон тараққиёти концепциясининг асосий йўналишлари”, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt454.
Илмий раҳбар: Набиев Дилмурод Хамидуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.27.06.2017.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Эштаев Алишер Абдуганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Мухаммедов Мурод Мухаммадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инсон тараққиёти концепцияси  нуқтаи назаридан узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-назарий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узлуксиз таълим тизими барча бўғинларида таълим сифатини, олий таълим муассасаларига қамров даражасини ошириш, турли аҳоли тоифалари  учун таълимни қўллаб-қувватлаш орқали инсон капиталига инвестициялардан барқарор иқтисодий ўсиш, бандлик ва турмуш сифати кўрсаткичлари кўринишида қайтим олиш механизми такомиллаштирилган;
нодавлат таълим муассасаларининг қўшимча таълим хизматларини ривожлантириш, шахс салоҳияти, рақобат устунликлари, эркин якка танлов асосида ўқиш имкониятини таъминлайдиган таълимни персоналлаштириш ҳамда персонал таълим маконини лойиҳалашни мақсадли ўсиш нуқтаси сифатида қўллаш таклиф этилган;
республика минтақаларида ахборот-таҳлилий таъминот махсус тармоқлараро марказлари ҳамда инновацион кластерларни тузиш, етакчи олий таълим муассасаларида форсайт марказларини, минтақа ва тармоқ ресурс марказларини ташкил этиш йўли билан инновацион таълим инфратузилмаси такомиллаштирилган;
таълим соҳасига давлат бюджетидан харажатларнинг ЯИМ ҳажмига  таъсири эконометрик моделлаштириш орқали аниқланган ҳамда 2019–2023 йилларда ривожлантириш истиқболлари прогноз қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таълим тизимида инсон тараққиёти концепциясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
узлуксиз таълим тизими барча бўғинларида таълим сифатини, олий таълим муассасаларига қамров даражасини ошириш, турли аҳоли тоифалари  учун таълимни қўллаб-қувватлаш орқали такомиллаштирилган инсон капиталига инвестициялардан барқарор иқтисодий ўсиш, бандлик ва турмуш сифати кўрсаткичлари кўринишида қайтим олиш механизми Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 апрелдаги 89-03-1587-сон маълумотномаси). Таклифнинг жорий этилиши натижасида кадрларга меҳнат бозоридаги жорий ва истиқболдаги эҳтиёжни мониторинг ва прогнозлаш минтақавий тизимини яратиш, шу жумладан,  олий ўқув юртларида минтақа ва иқтисодиёт тармоқларини комплекс ривожлантириш давлат дастури эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда олий маълумотли кадрлар тайёрлашнинг мақсадли кўрсаткичларини шакллантириш имкони яратилган;
нодавлат таълим муассасаларининг қўшимча таълим хизматларини ривожлантириш, шахс салоҳияти, рақобат устунликлари, эркин якка танлов асосида ўқиш имкониятини таъминлайдиган таълимни персоналлаштириш ҳамда персонал таълим маконини лойиҳалашни мақсадли ўсиш нуқтаси сифатида қўллаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат  вазирлигининг 2019 йил 27 майдаги СС-6-3/20-1113-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 апрелдаги 89-03-1587-сон маълумотномалари). Тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 841-сон қарорнинг 1-иловасида келтирилган тегишли мақсадларни шакллантириш, инклюзив таълимни ривожлантириш асосида ногирон болалар таълим ва тарбиядан тенг шароитда баҳраманд бўлишлари учун «тўсиқсиз муҳит» яратиш, ўқитувчининг ижтимоий мақомини кўтариш орқали инсонни умумжамият қадриятлари ва меъёрларига интеграциялашга хизмат қилган; 
республика минтақаларида ахборот-таҳлилий таъминот махсус тармоқлараро марказлари ҳамда инновацион кластерларни тузиш, етакчи олий таълим муассасаларида форсайт марказларини, минтақа ва тармоқ ресурс марказларини ташкил этиш йўли билан такомиллаштирилган инновацион таълим инфратузилмаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2019 йил 30 апрелдаги 02-15/2376-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалга оширилиши натижасида Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача инновацион ривожлантириш мақсадли кўрсаткичларининг «Инсон капиталини ва тадқиқот фаолиятини ривожлантириш» номли 2-бўлимининг «Таълимга давлат харажатлари (ЯИМ га нисбатан, фоиз)», «Олий таълим муассасаларига қабул», «Тадқиқотлар ва ишланмаларга ялпи харажатлар» каби мақсадли кўрсаткичларини ҳисоблаш  усуллари ва кўрсатмаларини шакллантириш имконини берган; 
таълим соҳасига давлат бюджетидан харажатларнинг ЯИМ ҳажмига  таъсирининг эконометрик модели ва 2019–2023 йилларда ривожлантириш истиқболлари бўйича прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат  вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 27 майдаги СС-6-3/20-1113-сон маълумотномаси). Прогноз натижалари инсон капиталига йўналтирилган инвестициялар самарадорлигини ошириш, таълимга йўналтирилган харажатлар ҳажмини икки бараварга кўпайтириш, таълим тизимини давлат бюджети томонидан молиялаштиришнинг мақбул усулларини ишлаб чиқиш орқали миллий иқтисодиётни ўрта муддатли даврда барқарор ривожлантиришга хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish