Sayt test rejimida ishlamoqda

Чинқулов Қаҳрамон Равшановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятларини корпоратив қимматли қоғозлар орқали молиялаштиришни такомиллаштириш”, 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Iqt.386. 
Илмий раҳбар: Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01. 
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: акциядорлик жамиятларини акциялар орқали молиялаштиришни такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
устав капиталида давлат ёки хўжалик бошқаруви органлари улуши мавжуд акциядорлик жамиятларини молиялаштиришнинг устувор йўналиши сифатида улар акцияларини бирламчи оммавий таклиф (IPO) орқали жойлаштириш натижасида акциядорлик жамиятларига қўшимча маблағ ҳамда хусусий инвесторларни жалб этиш механизми асосланган;
устав капиталида давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятлари акцияларини иккиламчи оммавий таклиф (SPO) орқали сотиш асосида давлат улушини камайтириш таклиф этилган;
кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритиш асосида акциядорлик жамиятларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш таклиф этилган;
«акциядорлик жамиятларини акциялар орқали молиялаштириш» тушунчаси акциядорлик жамиятларини дастлабки, IPO орқали, капитализациялашган фойда ҳисобига иккиламчи, ёпиқ обуна асосида қўшимча ҳамда имтиёзли акциялар ва акцияларга конвертация қилинадиган қимматли қоғозлар орқали молиялаштиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Акциядорлик жамиятларини корпоратив қимматли қоғозлар орқали молиялаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
устав капиталида давлат ёки хўжалик бошқарув органларининг улуши (акция пакети) мавжуд бўлган акциядорлик жамиятларини молиялаштиришнинг устувор йўналиши сифатида давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг улушлари (акция пакетлари)ни бирламчи оммавий таклиф (IPO) ўтказиш орқали жойлаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4263-сонли қарорида ўз аксини топган (Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 10 апрелдаги 557/02-15-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимидаги акциядорлик жамиятларини акциялар орқали молиялаштиришни самарали ташкил этиш, иқтисодиётда давлат улушини камайтириш ҳамда хусусий инвесторлар улушини ошириш ва мамлакат молия бозорини ривожлантириш имкониятлари яратилган;
устав капиталида давлат ёки хўжалик бошқарув органларининг улуши (акция пакети) мавжуд бўлган акциядорлик жамиятларини молиялаштиришнинг устувор йўналиши сифатида давлат акциялари пакетини иккиламчи SPO ўтказиш орқали жойлаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралда «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5666-сонли фармонида ўз аксини топган (Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг 2019 йил 15 мартдаги 02/06-192-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида акциядорлик жамиятларини акциялар орқали молиялаштиришни самарали ташкил этиш, иқтисодиётда давлат улушини камайтириш ҳамда хусусий инвесторлар улушини ошириш ва мамлакат молия бозорини ривожлантириш имкониятлари яратилган;
акциядорлик жамиятлари кузатув кенгашлари таркибига мустақил аъзоларни киритиш бўйича таклифи Давлат активларини бошқариш маркази томонидан устав капиталида давлат улуши бўлган автомобиль ҳамда телекоммуникация саноати тармоғидаги йирик акциядорлик жамиятлари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг 2019 йил 15 мартдаги 02/06-192-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида акциядорлик жамиятлари молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишга эришилган;
«акциядорлик жамиятларини акциялар орқали молиялаштириш» тушунчасининг такомиллаштирилган таърифи бўйича 5230600 - Молия йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Biznes moliyasi” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 февралдаги 133-сон буйруғи,  133-154  гувоҳномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши акциядорлик жамиятларини акциялар орқали молиялаштиришни назарий-услубий жиҳатларини такомиллаштиришга ҳамда таълим сифатини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish