Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Раъно Гафуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳунармандчилик фаолиятини тадбиркорликни кенгайтириш орқали ривожлантиришнинг назарий асосларини такомиллаштириш», 08.00.15¬–Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти;  08.00.01–Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Iqt126.
Илмий раҳбар: Абулқосимов Ҳасан Пирназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети,  Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.27.06.2017.I.16.03. 
Расмий оппонентлар: Набиев Элшод Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муродова Нодира Куллиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳунармандчилик фаолиятини тадбиркорликни кенгайтириш орқали ривожлантиришнинг назарий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳунармандчилик фаолиятининг ўз мазмуни ва хусусиятлари жиҳатидан тадбиркорлик тавсифлари юқори даражада намоён бўлувчи турларини якка тартибдаги тадбиркор шаклига ўтказиш таклифи асосланган;
«Уста-шогирд» тизимидаги фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловидан озод этиш таклифи асосланган;
ҳунармандчилик фаолиятини тадбиркорлик асосида ривожлантиришни давлат томонидан рағбатлантириш, унда инновацияларни қўллашни фаоллаштириш, ҳунармандчилик маҳсулотларини хорижий мамлакатларга экспорт қилиш дастакларидан таркиб топган ихтисослашган тадбиркорлик тузилмаси асосланган;
маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектлари ҳамкорлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ҳунармандчилик билан шуғулланишга жалб этиш орқали «Маҳалла ва ҳунармандчилик устахонаси (корхонаси)» тизимини шакллантириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳунармандчилик фаолиятини тадбиркорликни кенгайтириш орқали ривожлантиришга қаратилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
ҳунармандчилик фаолиятининг ўз мазмуни ва хусусиятлари жиҳатидан тадбиркорлик тавсифлари юқори даражада намоён бўлувчи турларини якка тартибдаги тадбиркор шаклига ўтказиш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмасининг фаолиятига жорий этилган («Ҳунарманд» уюшмасининг 2019 йил 26 августдаги 01-05/1128-сон маълумотномаси). Натижада ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари оптималлаштирилиб, уларнинг сони 34 тага, «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолар сони 2018 йилда 35 фоизга ошган;
«Уста-шогирд» тизимидаги фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловидан озод этиш бўйича берилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5242-сон фармони лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган («Ҳунарманд» уюшмасининг 2019 йил 26 августдаги 01-05/1128-сон маълумотномаси). Натижада пенсияда бўлган маҳоратли уста ҳунармандлар «Уста-шогирд» мактабларига жалб этилган, 2018 йилда «Уста-шогирд» мактаблари сони 5124 тага етган, шогирдлар ҳисобидан 23221 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган;
ҳунармандчилик фаолиятини тадбиркорлик асосида ривожлантиришни давлат томонидан рағбатлантириш, унда инновацияларни қўллашни фаоллаштириш, ҳунармандчилик маҳсулотларини хорижий мамлакатларга экспорт қилиш дастакларидан таркиб топган ихтисослашган тадбиркорлик тузилмасини такомиллаштириш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси «Ҳунарманд» уюшмасининг фаолиятига жорий этилган («Ҳунарманд» уюшмасининг 2019 йил 26 августдаги 01-05/1128-сон маълумотномаси). Натижада ҳунармандчилик маҳсулотларини хорижий мамлакатларга экспорт қилиш билан шуғулланувчи савдо-харид корхоналари ташкил этилган;
маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектлари ҳамкорлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ҳунармандчилик билан шуғулланишга жалб этиш орқали «Маҳалла ва ҳунармандчилик устахонаси (корхонаси)» тизимини шакллантириш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ««Обод қишлоқ» дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3630-сонли қарори 2-иловасига асосан амалиётга жорий этилган (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2019 йил 26 августдаги  02-01/567-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Жиззах вилояти Дўстлик тумани «Манас» қишлоғи амалиёти 2018 йилда «Обод қишлоқ» дастурига киритилган республиканинг барча туманларидаги жами 368 та қишлоқларда жорий этилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish