Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизова Раъно Баходировнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Идиопатик ва симптоматик эпилепсияда клиник-нейроиммунологик паралеллар », 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: катта илмий ходим изланувчилар институтини тамомлаган.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib51.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рахимбаева Гульнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳузуридаги, 16.07.2013.Tib.19.01.

Расмий оппонентлар: А.А. Скоромец тиббиёт фанлари доктори профессор, Ш.Ш. Магзумова тиббиёт фанлари доктори профессор, А.Т. Джурабекова тиббиёт фанлари доктори профессор.

Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияр номли Козокистон миллий тиббиет университети.

Диссертациянинг йўналиши: илмий амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади. идиопатик ва симптоматик эпилепсиядаклиник-нейроиммунологик параллелларни уларнинг касаллик патогенезидаги ва кечишини прогнозлашдаги ролини аниклаш орқали ташҳисий ва терапевтик ёндошувларни оптималлаштиришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

симптоматик ва идиопатик эпилепсиянинг клиник-нейрофизиологик хусусиятларини когнитив бузилишларни хисобга олган холда дифференциал-ташхислаш мезонлари  аниқланган;

S100, GFAP, МУО, NF200 оқсилларига ва глутамат, ГАМК, дофамин, серотонин, холин ва вольтажга тобе Са-канали нейромедиаторларига нисбатан зардобдаги иммунреактивликни аниқлаш орқали идиопатик ва симптоматик эпилепсияда иммун-биокимёвий силжишлар исботлаб берилган; 

эпилепсиядаги нейроиммун ўзаро боғлиқлиги асосида, идиопатик эпилепсия патогенезининг асосий бўғини нейромедиаторлар дисбаланси, симптоматик эпилепсияда эса ААТнинг GFAP ва МУО га ошиши аниқланган;;

эпилепсиянинг шаклига кўра, иммунреактивлик кўрсаткичлари орасидаги тафовутнинг ошиши, улардаги силжишларнинг мазкур оқсиллар ва нейромедиаторларга қарши антитаналар хусусиятлари аниқланиши эпилепсия хуружлари патогенезининг молекуляр механизмлари нуқтаи-назаридан турли келиб чиқишга эгалиги исботланган;

зардобдаги табиий аутоантитаналар миқдори билан эпилепсия шакллари, касалликни давомийлиги,хуружлар қайтарилиш частотаси, когнитив узгаришлар мавжудлиги ўртасида корреляциявий параллеллар аниқланган ва эпилепсиянинг кечиши, оғирлигини прогнозлашнинг иммунологик мезонлари ишлаб чиқилган.    

    IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эпилепсия касаллигида когнитив ўзгаришларини самарали даволаш бўйича олинган илмий натижалар “Эпилепсияда  когнитив ўзгаришларни даволаш усулларини мутаносиблаштириш” услубий тавсиянома асосида соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Чирчиқ шахар тиббиёт бирлашмаси, Тошкент шахар 5- клиник шифохонасига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 24 февралдаги 8Н-g/15 ва 2015 йил 29 октябрдаги 83/11-сон хулосалари). Амалиётга жорий қилинган тавсиялар эпилепсия касаллигида ремиссия ҳолатлари 22,3% га ортиб, госпитализация эса ўртача йилига 1,8±0,05 марта камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish