Sayt test rejimida ishlamoqda

Хатамов Фарход Фахритдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳуқуқий саводхонлик фалсафий тадқиқот объекти сифатида (Ижтимоий бошқарув институтлари ходимлари мисолида)”, 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Fal.278.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.
Илмий раҳбар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Кучкаров Вахоб Хошимович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Худойбердиев Исматулло Эгамбердиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ижтимоий бошқарув институтлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини  юксалтириш борасида юзага келган муаммоларни аниқлаш ва уларнинг илмий рационал ечимларини топиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий бошқарув институтлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш механизми ҳисобланган “ҳуқуқий онг-ҳуқуқий билим-ҳуқуқий амалиёт” бирлигини таъминловчи регулятив (назорат қилувчи, чегараловчи ва репрессив) функцияси ҳуқуқий маданият ва ахлоқий қадриятларга асосланган ўзаро мулоқот воситасида такомиллаштирилган;
ҳуқуқий саводхонлик реал ҳаётий муаммоларни, шахслараро муносабатлардаги коллизияларни (конфликтлар, зиддиятлар) ҳал қилиш, бошқариш тизимини адолат, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш тамойилларига мувофиқ асослаб берилган;
ижтимоий бошқарув институтлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятининг адолатли, конституциявий ва ижтимоий-ахлоқий нормаларга мувофиқлиги ҳуқуқий билимларнинг даражасига ва уларнинг амалий кўникмаларига боғлиқлиги социометрик ўлчов асосида мантиқий исботланган;
ҳуқуқ ва ҳуқуқий саводхонлик ижтимоий бошқарув фаолиятини самарали олиб бориш кафолати эканлиги шахснинг ўз фуқаролик бурчини тушуниб етиши, ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қила билиши, ҳуқуқий онг, билим, фаолият, ҳуқуқ ижодкорлиги сингари субстанционал элементлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ижтимоий бошқарув институтлари ходимларида ҳуқуқий саводхонликни юксалтириш  бўйича ишлаб чиқилган тавсия ва таклифлар асосида:
ижтимоий бошқарув институтлари ходимлари ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга оид механизмлари тузилмаси (ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий билим)ни такомиллаштиришга оид назарий ва амалий аҳамиятга эга таклиф-тавсияларидан бошқарув институтлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга мўлжалланган “Мансабдор шахслар томонидан содир этиладиган коррупция билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш бўйича тезкор-қидирув фаолиятини ташкил этиш” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг 2019 йил 5 сентябрдаги 38/5-514-сон маълумотномаси). Натижада, давлат ва хўжалик бошқаруви фаолияти ходимларининг ҳуқуқий онгини юксалтиришга ва ёш истиболли кадрларни тайёрлаш, уларнинг ҳуқуқий компетенциясини оширишга хизмат қилган;
ҳуқуқий саводхонлик реал ҳаётий муаммоларни, шахслараро муносабатлардаги коллизияларни ҳал қилиш, бошқариш тизимини адолат, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш тамойилларига мувофиқ олиб боришга доир конструктив натижаларидан “Одам савдоси жиноятларининг олдини олиш ва очишда ўтказиладиган тезкор-қидирув тадбирлари” номли ўқув қўлланманинг 2-параграфида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг 2019 йил 26 августдаги 38/5-506-сон маълумотномаси). Бу эса ўз навбатида, ижтимоий бошқарув ташкилоти ходимларида ҳуқуқий-фалсафий саводхонликни ошириш, ҳуқуқий маданият ва фуқаролик масъулияти ҳиссини уйғотишга хизмат қилган;
бошқарув институтлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини улар касбининг, фаолиятининг дифференциал хусусиятлари белгилаб келиши, аммо улар фаолиятининг адолатли, конституциявий ва ижтимоий нормаларга мувофиқлиги, ҳуқуқ феноменининг таъсирига, ҳуқуқий билимларнинг даражасига ҳамда улардан амалиётда фойдаланиш кўникмаларига боғлиқлиги очиб берилган тадқиқот натижалари ва материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O’zbekiston» телерадиоканали ДУК «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлари»да муҳарририятининг «Бедорлик» дастурининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 26 апрелдаги O’z/R-1-76-сон маълумотномаси). Натижада бугунги кунда жамиятимизда кечаётган ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотлар, ёшларнинг маънавий ва ҳуқуқий саводхонлиги, кадрлар тайёрлаш тизимида ижтимоий, фалсафий ва ҳуқуқий билимларнинг ошишига хизмат қилган;
ҳуқуқ ва ҳуқуқий саводхонлик ижтимоий бошқарув фаолиятини самарали олиб бориш кафолати эканлиги бошқарув шакллари (режалаштириш, қарор қабул қилиш, назорат) орқали асослаб берилганлигига оид  назарий-методологик ғоя, амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси “Адолат” социал-демократик партиясининг 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар Дастурининг “Партиянинг мафкуравий фаолияти ва тарғибот-ташвиқот ишлари” деб номланган III бўлимнинг “Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари ва “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари иштирокида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ва “Партиянинг сайловолди дастуридаги вазифаларни амалга ошириш” деб номланган IV бўлимнинг “Халқ таълими тизимидаги ислоҳатларни янада жадаллаштириш, 11 йиллик таълимга инновацион технологияларни жорий этиш” мавзусидаги 32-банлари ижросини таъминлашда самарали фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси “Адолат” социал-демократик партиясининг 2019 йил 5 февралдаги 01-1/1/227-сон маълумотномаси). Бу эса ўз навбатида, республикамиз аҳолиси  ўртасида ҳуқуқий саводхонликнинг ошишига ва соҳага оид тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришда самарали хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish