Sayt test rejimida ishlamoqda

Киямов Нишон Садиковичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари талабаларида мусиқий маданиятни шакллантиришнинг педагогик асосларини такомиллаштириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Ped7.   
Илмий маслаҳатчи: Булатов Саидахбор Собитович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05.
Расмий оппонентлар: Қуронов Махаммад, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор; Халилов Фахриддин Нуритдинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасалари талабаларида мусиқий маданиятни шакллантиришнинг педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари талабаларида мусиқий маданиятни шакллантириш тузилмаси талабаларнинг маданий комиллик ҳамда қадриятларга нисбатан мотивациясини ошириш босқичларининг мусиқий онг, ҳис-туйғу, эътиқод, маҳорат компонентлари мазмунини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
эътиқод, ҳис-туйғу, мусиқий маҳоратга оид шахсий компетенциялар мазмуни мусиқий маданиятни шаклланишида миллий-маънавий, педагогик-психологик таъсирлар (ички ва ташқи) динамикасига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
мусиқий маданиятни таркиб топтиришнинг педагогик жараёнлари мусиқий-маданий тайёргарлик даражаси параметрларининг (илғаш, англаш, ҳис этиш) ўзаро интеграциялашув тамойилларини (кетма-кетлилик, такрорийлик, позитивлик) белгилаш асосида такомиллаштирилган;
мусиқий маданиятни ривожлантиришнинг локал-модулли технологиясини қўллаш босқичлари талабаларнинг психофизиологик хусусиятлари, ёши ва ижодий имкониятларига кўра гуруҳлаш мезонларини (мусиқий таълим-тарбия, мусиқий-назарий билим, мусиқий-эстетик дид) киритиш асосида такомиллаширилган;
мусиқий маданиятни шакллантиришнинг ўқув-методик таъминоти талабанинг мусиқий ривожланишини тартибга солувчи мулоқот лойиҳаси, мусиқий-назарий вазифалар, ижодий усулларнинг педагогик имкониятларини (мусиқий тарбиялаш, мусиқий-назарий билимларга йўналтириш, мусиқий-эстетик дидни шакллантириш) очиб бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасаси талабаларида мусиқий маданиятни шакллантиришнинг педагогик асосларини такомиллаштиришга доир олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
эътиқод, ҳис-туйғу, мусиқий маҳоратга оид шахсий компетенциялар, мусиқий маданиятнинг шаклланишида миллий-маънавий, педагогик-психологик таъсирлар динамикасига доир таклифлар  Ўзстандарт” агентлигининг 2015 йил 15 февралдаги 2-540-сон қарори билан тасдиқланган бакалавриат йўналишлари Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 20 июндаги 89-03-537-сон ва 2019 йил 23 сентябрдаги 89-03-3618-сон маълумотномалари). Натижада мусиқа таълими бакалавриат йўналиши малака талаблари ва ўқув дастурларини такомиллаштиришга эришилган;
олий таълим муассасалари талабаларида мусиқий маданиятни шакллантириш тузилмасини такомиллаштириш, талабаларнинг маданий комиллик ҳамда қадриятларга нисбатан мотивациясини ошириш босқичларининг мусиқий онг, ҳис-туйғу, эътиқод, маҳорат компонентлари мазмунига оид таклифлардан ПЗ-20170927124-рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик  педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли лойиҳа доирасида талабаларнинг касбий-педагогик тайёргарлигини ривожлантириш методикасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 20 июндаги 89-03-537-сон ва 2019 йил 23 сентябрдаги 89-03-3618-сон маълумотномалари). Натижада талабаларда ижтимоий-маданий компетентлиликни такомиллаштириш самарадорлигини оширишга эришилган;
мусиқий маданиятни ривожлантиришнинг локал-модулли технологияси, талабаларнинг психофизиологик хусусиятлари, ёши ва ижодий имкониятларига кўра гуруҳлаш меъзонларига (мусиқий таълим-тарбия, мусиқий-назарий билим, мусиқий-эстетик дид) доир таклифлардан ОТ-Ф1-36-рақамли “Талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида  арт таълим технологиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 20 июндаги 89-03-537-сон ва 2019 йил 23 сентябрдаги 89-03-3618-сон маълумотномалари). Натижада талабаларнинг мусиқий маданиятини шакллантиришда бадиий педагогика имкониятлари самарадорлигини оширишга эришилган;
мусиқий маданиятни таркиб топтиришнинг педагогик жараёнлари, мусиқий-маданий тайёргарлик даражаси параметрларининг ўзаро интеграциялашув тамойиллари, ўқув-методик таъминотни такомиллаштириш, мулоқот лойиҳаси, мусиқий-назарий вазифалар, ижодий усулларнинг педагогик имкониятларига доир таклифлардан И1-ХТ-0-11142-рақамли “Ўқитувчилар малакасини оширишнинг инновацион-қадриятли йўналишларини жорий қилиш” инновацион лойиҳаси доирасида талабаларнинг мусиқий маданиятини баҳолашнинг аксиологик мезонларини ишлаб чиқишда самарали фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 20 июндаги 89-03-537-сон ва 2019 йил 23 сентябрдаги 89-03-3618-сон маълумотномалари). Натижада талабаларда мусиқий маданиятни шакллантириш ва такомиллаштириш ҳамда уларни баҳолашнинг инновацион усуллари мазмуни бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish