Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожиев Бахтиёр Илхомовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандим кўтарилмасидаги терриген юра формацияларининг нефтгазлийлик истиқболлиги ва геологик тузилишининг хусусиятлари», 04.00.07–Нефть ва газ конлари геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш (геология-минералогия фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/GM54. 
Илмий раҳбар: Абдуллаев Ғайбулла Сайфуллаевич, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, Ўзбекистон нефть-газ саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти, Тошкент давлат техника университети, Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.27.06.2017.GM/Т.41.01.
Расмий оппонентлар: Хусанов Султанбой, геология-минералогия фанлари доктори; Закиров Равшан, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: «Ўзбекгеофизика» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қандим кўтарилмасида юра терриген формацияси геологик тузилишининг ўзига хос хусусиятларини ва палеотектоник шароитини аниқлаш асосида унинг нефтгазлилик истиқболларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юра терриген формацияси маҳсулдор горизонтларининг тарқалганлик контурлари аниқланган, бу орқали углеводородларнинг башорат ресурсларини баҳолаш асосланган;
юра терриген формациясидаги углеводород уюмларининг кўп қатламли тузилиши ва синов ишлари ўтказилмаган қатламлардаги углеводородлар захираларини орттириш имконияти аниқланган;
илк бор юра терриген формациясининг XVII, XVIII горизонтларидаги антиклинал (структуравий-қатламли) ва ХIХ, ХХ горизонтларидаги ноантиклинал (литологик- тўсилган) тутқичлардаги газоконденсатларнинг истиқболлари аниқланган;
юра терриген формациясидаги углеводород уюмларининг палеотектоник шаклланиш шарт-шароитлари ва вақти аниқланган; 
Қандим кўтарилмаси юра терриген формациясида Д1 ва Д2 тоифадаги УВ башорат ресурсларининг концентрацияси даражасига кўра тақсимланиши бўйича газга истиқболли зоналари ажратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қандим кўтарилмаси юра терриген формацияси геологик тузилишининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хаққул конидаги №8 баҳолаш-фойдаланиш қудуғини бурғилаш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги тавсия «Ўзнефтегазқазибчиқариш» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2019 йил 27 июндаги 02-14/1-31-сон маълумотномаси). Натижада баҳолаш-фойдаланиш қудуғи бурғиланди ва ўрта юра даври терриген формациясида янги газоконденсат уюмини очиш ва захираларини орттириш имконини берган;
2D-УЧН қўшимча профилларини ишлаб чиқиш орқали Ўртабулоқ структурасини юра терриген ётқизиқлари бўйича қайта тайёрлаш мақсадидаги тавсия «Ўзбекгеофизика» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2019 йил 27 июндаги 02-14/1-31-сон маълумотномаси). Натижада Ўртабулоқдаги юра терриген ётқизиқларида антиклинал структуранинг мавжудлигини исботлаш ва чуқур излов бурғилаши учун янги объект тайёрлаш имконини берган;
Каттатепа майдонида №2 излов қудуғини бурғилаш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги тавсия «Ўзгеобурнефтегаз» АКда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2019 йил 27 июндаги 02-14/1-31-сон маълумотномаси). Натижада Каттатепа майдонида УВ-хомашё захираларини орттириш ва излов ишлари йўналишларини белгилаш имконини берган;
Хаққул қонидаги №21 фойдаланиш қудуғида қўшимча интервалларни синовдан ўтказиш зарурлиги ҳақидаги тавсия «Ўзнефтегазгеология» МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз»АЖ нинг 2019 йил 27 июндаги 02-14/1-31-сон маълумотномаси). Натижада УВ-хомашёси заҳираларини орттиришга эришиш учун синов ишлари ўтказиш зарурлигини асослаш имконини берган; 
«Параметрик қудуқларни қуриш ва олинган материалларга илмий ишлов бериш бўйича йўриқнома»си (NGH 39.0-204:2018) «Ўзбекнефтегаз»АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз»АЖнинг 2019 йил 27 июндаги 02-14/1-31-сон маълумотномаси). Натижада параметрик қудуқлар материалларига илмий ишлов бериш сифатини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish