Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидов Хайрулла Лутфуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистондаги йирик сув омборлари ҳудудларида сейсмик мониторинг тизимини такомиллаштириш», 04.00.06–Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/T985. 
Илмий раҳбар: Ибрагимов Алишер Хайдарович, физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сейсмология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.GM.40.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Салямова Клара Джаббаровна, техника фанлари доктори, профессор; Нуртаев Бахтиер Сайфуллаевич, физика-математика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон сув омборлари таъсир ҳудудларида сейсмик мониторингни такомиллаштириб зилзилалар тарқалиши ва тўғон ҳамда қирғоқ нишабликларининг тебранишларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув омборлари ҳудудлари учун замонавий сейсмометрик маълумотлар базаларини ўз ичига олган рақамли интерактив сейсмик кузатув тизими ишлаб чиқилган;
тўғонлар тепаси-гребеннинг ҳаракат тезликлари тўғон асосининг ҳаракат тезликларига нисбатан тўғон баландлигига қараб 1,2 дан 1,4 мартагача ортиши аниқланган;
сув омборлари ҳудудларининг хусусий тебраниш частоталарини ҳисобга олган ҳолда зилзилалар вақтида қайд этилаётган сейсмик тўлқинларни таҳлил қилиш услуби такомиллаштирилган; 
илк бор сув омборлари жойлашган ҳудудлардаги кучли зилзилалардан ҳосил бўлиши мумкин бўлган максимал сейсмик тезланишлар миқдори улар жойлашган ҳудуднинг гравитацион тезланишининг учдан биридан ошмаслиги аниқланган;
тўғонлар тепа юзасида тўлқин майдонларининг ночизиқлилигини жиддий даражада ошишига олиб келувчи, сейсмик тебранишларнинг резонанс ҳодисасига боғлиқ гармоникалар билан бойиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон йирик сув омборлари ҳудудларида сейсмик мониторинг тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
зилзила вақтида Тўполанг сув омбори тўғон ва қирғоқ нишабликларининг тебранишларини рақамли қайд қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар Тўполанг тизими сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 21 июндаги 01/25-2441-сон маълумотномаси). Натижада Тўполанг сув омборидан сейсмик хавфсиз фойдаланишда интерактив сейсмометрик маълумот билан узлуксиз таъминловчи тизим бўлиб хизмат қилган;
зилзила вақтида ҳосил бўладиган тўлқинларнинг сейсмик суюқланишга олиб келувчи параметрларини ҳисоблаш, сув омбори тўғони ва қирғоқ нишабликларининг хусусий тебраниш частоталари ҳамда спекторларини баҳолаш бўйича тавсиялар Тўполанг тизими сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 21 июндаги 01/25-2441-сон маълумотномаси). Натижада зилзила вақтида Тўполанг сув омбори тўғонининг турли нуқталари тебранишларини узлуксиз назоратини олиб бориш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish