Sayt test rejimida ishlamoqda

Байкулов Азим Кенжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хитозан таъсирининг экспериментал термик куйишдаги молекуляр механизмлари», 03.00.01–Биокимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/B234.
Илмий раҳбар: Иноятова Феруза Хидоятовна, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.29.12.2018.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Носиржон Мухамеджанович, биология фанлари доктори, профессор; Эргашова Мукаррам Журабаевна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экспериментал термик куйиш жароҳатида тери ҳужайралари репаратив регенерациясига хитозан ҳосилалари билан коррекциясининг молекуляр механизмларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор куйишдан зарарланган эпителийни тиклашда Bombyx moriдан олинган хитозаннинг фурацилин билан комбинацияси гел шакли қўлланилишининг юқори самарадорлиги исботланган;
хитозан ҳосилалари нуклеосомалараро деградацияни пасайтиришида, ДНКнинг специфик қисмлари билан боғланиши аниқланган, уларнинг боғланиш константалари ҳисоблаб чиқилган, репликация ва транскрипция жараёнларини жадаллашиши аниқланган;
термик жароҳатни даволашда хитозанни фурацилин билан комбинациясининг антиоксидант ва антитоксик хусусиятлари исботланган; 
хитозан ҳосилаларининг токсик, аллергик, сенсибилизацияловчи, эмбриотоксик ва тератоген хусусиятлари йўқлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Яра битказувчи препарат ва унинг таъсир механизмини ёритиш ҳамда токсикологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Куйишни хитозан ҳосилалари асосида даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 17 сентябрдаги 8н-з/150-сон маълумотномаси). Натижада хитозаннинг гел шаклини, антимикроб, жароҳатни тезкор битказувчи хусусияти, шикастланган жойга суртилишида парда ҳосил қилиб, ярада йирингланишнинг олдини олиш имконини берган;
хитозан ҳосилаларининг репаратив регенерацияни фаоллаштирувчи хусусиятлари ва яра ўчоғини тез битиши бўйича олинган натижалар Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент фармацевтика институтида лаборатория ҳайвонларида эксперименлал термик жароҳатни моделлаштиришнинг осон варианти жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 17 сентябрдаги 8н-з/150-сон маълумотномаси). Натижада куйиш касаллиги чиқарилган экспериментал ҳайвонларда Bombyx moriдан олинган хитозаннинг фурацилинли комплексини маҳаллий қўллаш жароҳатни тез ва чандиқсиз битиш ҳамда асоратларни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish