Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдугафурова Дилноза Гулямовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳужайра қариш жараёнида қалқонсимон без ҳужайраларидаги хроматин тузилиши ва  вазифаси бузилишлари ва ДНК репарациясининг аҳамияти», 03.00.01–Биокимё (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/B84.
Илмий раҳбар: Кадирова Дилбар Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.29.12.2018.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Далимова Сурайё Нугмановна, биология фанлари доктори, профессор; Мухамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Иммунология ва одам геномикаси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: организмда ҳужайра қариши молекуляр механизмларини, қариш жараёнида қалқонсимон без ҳужайралари ядро хроматинининг ДНК репликацияси ва транскрипцияси жараёнларининг бузилиши сабабларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қалқонсимон без касалликларининг ҳужайра қариш жараёнига таъсири аниқланган; 
қариш жараёнида қалқонсимон без касалликларининг айрим шаклларида қалқонсимон без ҳужайралари хроматинининг структура-функционал ўзгаришларининг юзага келиши исботланган;
ёш билан боғлиқ касалликларни ташхислаш имконини берувчи қариш жараёнининг биологик маркерларини аниқлаш учун биокимёвий ва молекуляр-ирсий услублар мажмуаси ишлаб чиқилган;
қариш жараёнини секинлаштирувчи геропротектор препаратлар таъсирига нишон бўлиши мумкин бўлган қариш биомаркерлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қариш жараёнида қалқонсимон без касалликларида турли ёш гуруҳларининг қон лимфоцит ҳужайраларидаги хромосома аберрацияларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
одамларда ёш улғайиб бориши билан қон лимфоцит ҳужайраларида спонтан хромосома бузилишларининг сезиларли равишда ортиши хусусиятлари ФА-А-10-002 рақамли «Дори препаратларининг генотоксик таъсирини клиникагача синовларда цитогенетик  ва ДНК-бузилишлари тестлари ёрдамида баҳолаш» мавзусидаги лойиҳада in vitro шароитида одам лимфоцит ҳужайраларини ўстиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 14 мартдаги 4/1255-738-сон маълумотномаси). Натижада кўнгиллилар гуруҳларининг эндокрин касаллиги бўлмаганларнинг қон намуналарини танлаш имконини берган;
қариш жараёнида ҳужайра пролиферациясининг камайиши ФА-А11-Т061 рақамли «Маҳаллий ўсимлик хомашёси полифеноллари асосида вирусларга қарши дори воситалари яратиш» мавзусидаги лойиҳа доирасида олинган кимёвий полифенол бирикманинг (№1) in vitro шароитида микромицет ва актиномицетларнинг тахминий моделлари культураларида ҳужайра геропротектор фаоллигига таъсирини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 15 майдаги 4/1255-1441-сон маълумотномаси). Натижада мазкур полифенол бирикманинг юқори геропротекторлик фаолликка эгалигини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish