Sayt test rejimida ishlamoqda

Толибов Беҳзод Иброхимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қимматбаҳо компонентлар чиқишини ошириш ва жарённи интенсификациялаш учун муаллақ ҳолатда сульфидли материалларни куйдириш печида қайта ишлашнинг самарали технологиясини яратиш», 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/T1130.
Илмий раҳбар: Хасанов Абдурашид Салиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.27.06.2017.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Махмуджон Махамаджонович, техника фанлари доктори, профессор; Валиев Хусан Раззакович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қимматбаҳо компонентлар чиқишини ошириш ва жарённи интенсификациялаш учун муаллақ ҳолатда сульфидли материалларни куйдириш печида қайта ишлашнинг самарали технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қимматбаҳо компонентлар чиқишини ошириш ва жараённи интенсификациялаш мақсадида чиқинди газлар иссиқлигидан фойдаланиб, қиздирилган иссиқ ҳавони юбориш ёрдамида сульфидли материалларни муаллақ ҳолатда интенсив куйдириш учун юқори самарадорликка эга такомиллаштиришган куйдириш печида қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш имкониятлари асосланган;
турли металл сақлаган сульфидли матералларни қуритиш ва янги ишлаб чиқилган қурилмада муаллақ ҳолатда куйдирилган маҳсулот олиш учун қайта ишлаш технологияси ишлаб чиқилган;
сульфидли бирикмалар кристалл панжарасини бузиш имконини берувчи ҳавода кислород билан таъсирлашиш учун энг яхши шароитлар ва оксидли бирикмалар ҳосил бўлиш механизмларининг жараёнга таъсири асосланган;
печь чиқинди газ қувурларидаги чиқинди газлар иссиқлигидан иккиламчи фойдаланиш технологияси ишлаб чиқилган ва 500–700°С ҳароратда оксидлаб куйдиришнинг самарали шарт-шароитлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қимматбаҳо компонентлар чиқишини ошириш ва жараённи интенсификациялаш учун мауллақ ҳолатда сульфидли материалларни куйдириш печида қайта ишлашнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
такомиллаштирилган янги турдаги сульфидли материалларни муаллақ ҳолатда интенсив куйдириш печи «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси молибден саноатида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2019 йил 26 августдаги 63-529-сон маълумотномаси). Натижада молибден кекларини интенсив оксидлаб куйдириш жараёнида олтингугуртнинг йўқотилиш даражасини (сульфидсизлантириш) ва икки босқичли танлаб эритишдан сўнг 94% оксидланган молибден бирикмалари эритмага ўтиб, кеклардан молибденни ажратиб олиш даражасини 92% гача ошириш имконини берган;
янги турдаги интенсив куйдириш печи ва ишлаб чиқилган қурилмада муаллақ ҳолатда куйдирилган маҳсулот олиш учун қайта ишлаш технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ молибден ишлаб чиқариш саноати кекларини оксидлаб куйдириш жараёнларига жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2019 йил 26 августдаги 63-529-сон маълумотномаси). Натижада сульфидсизлантириш даражасини завод шароитидаги 58% ли кўрсаткичдан 80,37% гача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish