Sayt test rejimida ishlamoqda

Гиясов Сарвар Аъзамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Корхоналарнинг инновацион-инвестицион фаолиятини тартибга солишда солиқ имтиёзларини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Iqt832.
Илмий раҳбар: Ниязметов Исламбек Машарипович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.27.06.2017.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Тошмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ўрмонов Жаҳонгир Жалолиддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: корхоналар инновацион-инвестицион фаолиятини тартибга солишда солиқ имтиёзларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхоналарга инвестиция фаолияти учун солиқ имтиёзларини аниқ шартлар ва мақсадлар асосида тақдим этиш, хусусан, экспорт ҳажмининг ўсиши мажбуриятини юклаш таклифи асосланган;
солиқ имтиёзларини тақдим этишнинг амалдаги тартибини солиқ солишнинг адолатлилик принципига мувофиқлигини таъминлаш орқали соғлом рақобат муҳитини шакллантириш учун якка тартибдаги хусусиятга эга солиқ имтиёзларини бекор қилиш таклифи ишлаб чиқилган;
инновацион ва инвестицион фаолият учун номуайян муддатга тўлиқ озод қилиш тарзидаги самараси паст бўлган солиқ имтиёзлари ўрнига солиқ кредити институтини татбиқ этиш асосланган;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни белгиловчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таркиби алоҳида ҳолларда ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий органи қарорларида назарда тутилган афзалликлар ва имкониятларни киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Корхоналарнинг инновацион ва инвестицион фаолиятини тартибга солишда солиқ имтиёзларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
солиқ имтиёзларини тақдим этиш ваколатига эга органларга аниқлик киритиш орқали солиқ имтиёзлари белгиланадиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таркибини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-508-сон Қонунининг 2-моддаси 3-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 12 мартдаги 14-07536-сон маълумотномаси). Бу солиқ имтиёзларини тақдим этишнинг ҳуқуқий асосларидаги номуво-фиқликлар ва зиддиятлар бартараф этилишини таъминлаган;
солиқ имтиёзлари аниқ мақсадларга тақдим этилиши ва индивидуал хусусиятга эга бўлмаслиги юзасидан киритилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 майдаги «Имтиёзлар ва преференциялар бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3756-сон қарорининг 1, 2-бандларида ҳамда 2018 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги ПҚ-4086-сон қарорининг 13-иловаси 1-бандида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 31 январдаги 14-02817-сон ва 2019 йил 12 мартдаги 14-07536-сон маълумотномалари). Солиқ имтиёзлари индивидуал тарзда бўлмасдан аниқ мақсадларда тақдим этилиши уларнинг натижадорлигини оширади ва соғлом рақобат муҳитини таъминлайди. Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ учун берилган солиқ имтиёзлари бекор бўлиб, биргина 2019 йил 1-чорагида бюджетга қўшимча 101,3 млрд. сўм маблағ тушишига эришилган;
инновацион-инвестицион фаолият учун номуайян муддатга тўлиқ озод қилиш тарзидаги солиқ имтиёзлари ўрнига солиқ кредити институтини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5495-сон фармони билан тасдиқланган Мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 13-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 31 январдаги 14-02817-сон маълумотномаси). Бу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши солиқ имтиёзлари ҳисобига бюджет даромадларидаги йўқотишларининг олдини олиш ва солиқ имтиёзлари натижадорлигини оширишга ёрдам берган;
инвестицион фаолият учун солиқ имтиёзларининг маълум бир шартлар асосида тақдим этиш, жумладан экспорт ҳажмини ошириш бўйича мажбурият юклаш, бундай мажбурият бажарилмаган тақдирда имтиёзни бекор қилиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5600-сон фармонининг 1-бандида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 31 январдаги 14-02817-сон, 2019 йил 12 мартдаги 14-07536-сон маълумотномалари). Солиқ имтиёзларининг маълум бир шартлар асосида тақдим этилиши солиқ имтиёзларидан фойдаланиш масъулиятини, шу билан бирга солиқ имтиёзлари ҳисобига иқтисодий натижага эришиш манфаатдорлигини оширишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish