Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуруллаев Умидбек Купаловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Учинчи шахсларнинг фуқаролик-ҳуқуқий шартномавий муносабатларида иштирокининг ўзига хос хусусиятлари», 12.00.03–Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3PhD/Yu114.
Илмий раҳбар: Оқюлов Омонбой, юридик фанлар доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, DSc.30.08.2018.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Бобоқулов Сотиболди Бобоназарович, юридик фанлар доктори, профессор; Мадумаров Талантбек Толибжонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида учинчи шахсларнинг фуқаролик-ҳуқуқий шартномавий муносабатларда иштирокининг ҳуқуқий тартибга солинишини такомиллаштириш бўйича  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банклар ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан мол-мулкни навбатдаги гаров учун қабул қилиш амалиётини жорий этиш зарурати асосланган;
қарздор ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда кредиторлар ҳуқуқларини таъминлашда ундирувни гаров нарсасига қаратиш тартиби ва навбатларининг аниқлаштирилиши лозимлиги асосланган;
ёзма битим мавжуд бўлган тақдирда, гаров предмети ёки кредиторнинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш предмети сифатида қўйилган кўчар мол-мулкка ундирувни қаратишга суд буйруғи институтини татбиқ этиш зарурати асосланган;
уй-жой объектининг манзили бўйича доимий прописка қилинган вояга етган жисмоний шахслар комунал хизматлар кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятлар юзасидан уй-жой эгаси бўлган шахс билан бирга солидар жавобгар бўлишлари лозимлиги асосланган;
давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорларига, ижарага, арендага олувчиларига сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш хизматлари учун тўловларни олдиндан, электр энергияси ва табиий газ етказиб берганлик учун мажбурий тўловларни эса ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай ҳар ойда амалга оширилиши лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Учинчи шахсларнинг шартномавий муносабатларда иштирокини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
кредитор ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ундирувни гаров нарсасига қаратиш навбатлари тўғрисидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 ноябрдаги ПҚ-4026-сон «Кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг 2019 йил 6 март ва 2019 йил 6 сентябрдаги 44-11/103-сон маълумотномалари). Таклифларнинг инобатга олиниши натижасида гаровга қўйилган мол-мулкни навбатдаги гаровга қўйишга ёки уни ижарага беришга гаров реестерига тегишли ёзувни киритиш ва бу ҳақда гаровга олувчини хабардор этиш шарти билан гаровга олувчининг розилигисиз рухсат этилиши тўғрисидаги тартиб жорий этилиб, бу эса банклар ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан навбатдаги гаровни қабул қилиш амалиётини жорий этишга хизмат қилган;
комунал хизматлар учун мол-мулк эгасининг тўланмаган қарзларини қоплашда ундирувни турар жойда рўйхатдан ўтиб яшаётган шахсларга қаратиш тўғрисидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 134-моддаси (Кўп квартирали уйдаги мол-мулкни сақлаш харажатларини ва коммунал хизматлар учун мажбурий тўловларни тўлаш муддатлари)ни янги таҳрирда ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 1 апрелдаги 06/1-05/1187вх-сон маълумотномаси). Таклифларнинг инобатга олиниши натижасида уй-жой объектининг манзили бўйича доимий прописка қилинган вояга етган жисмоний шахслар электр таъминоти, газ таъминоти, сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятлар юзасидан қонун ҳужжатларига ва коммунал хизматларни етказиб берувчи (бажарувчи) корхоналар билан тузилган шартномаларга мувофиқ солидар жавобгар бўлади. Бу эса коммунал хизмат кўрсатишда қарздорликни камайтиришга ва аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish