Sayt test rejimida ishlamoqda

Чиниев Дилшод Абдимуминовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Мулк ҳуқуқини амалга ошириш ва ҳимоя қилишнинг фуқаролик-ҳуқуқий жиҳатлари», 12.00.03–Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.DSc/Yu108.
Илмий раҳбар: Оқюлов Омонбой, юридик фанлар доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти, DSc.30.08.2018.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор, Насриев Илхом Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор, Мухаммадиев Аюб Абдурахмонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Божхона институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мулк ҳуқуқини амалга ошириш ва ҳимоя қилишга оид фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
давлат органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ноқонуний ҳужжат қабул қилинганлиги ёхуд уларнинг мансабдор шахслари томонидан ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволарни кўришда суд даъвогарнинг аризаси бўйича даъвони таъминлаш чораларини кўриши шартлиги ҳамда даъвони таъминлаш чораларини давлат органининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг низолашилаётган ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш каби мажбуриятларни белгилаш асослаб берилган; 
хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтириш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида мол-мулкни хатлаш суриштирувчининг ёки терговчининг қарори бўйича ўтказилганда прокурорнинг розилиги олиниши шартлиги асосланган;
тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш каби хатти-ҳаракатлар учун айбдорларни жиноий жавобгарликка тортиш лозимлиги асослаб берилган;
маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш асослари ва тартибини аниқлаштириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш, давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузиш, тадбиркорлик субъектларидан қонун ҳужжатларини бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олинганлиги учун айбдорларни маъмурий жавобгарликка тортиш таклифи ишлаб чиқилган;
хусусий мулк кафолатларини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида олиб қўйилаётган мол-мулкнинг қийматини баҳолаш бўйича ягона тартибни, яъни ер участкалари, бошқа мол-мулкни унинг қонуний эгасидан давлат ва жамият эҳтиёжлари учун тортиб олиш ҳолатларини аниқ кўрсатиш, тенг қийматли бошқа ер участкасини тақдим этиш, бозор қиймати билан тенг бўлган дов-дарахт жойлашган бошқа мол-мулкни бериш лозимлиги асослаб берилган;
ер участкасини давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйишда етказилган зарарнинг ўрнини тўла ҳажмда қоплаш, бундан ташқари тадбиркорлик фаолияти субъектларига берилган имтиёз ва преференцияларни қўллашга оид кафолатлар билан мулкдорларни таъминлашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мулк ҳуқуқини амалга ошириш ва ҳимоя қилишнинг фуқаролик-ҳуқуқий жиҳатларини тартибга солиниши бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида: 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 206-моддаси ва Хўжалик процессуал кодексининг 76–77-моддаларига давлат органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ноқонуний ҳужжат қабул қилинганлиги ёхуд уларнинг мансабдор шахслари томонидан ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволарни кўришда суд даъвогарнинг аризаси бўйича даъвони таъминлаш чораларини кўриши шартлиги ҳамда даъвони таъминлаш чораларини давлат органининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг низолашилаётган ҳужжати ижросини тўхтатиб туриш билан тўлдириш тўғрисида қўшимча киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 5 апрелдаги 14-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуннинг 9 ва 14-моддаларида ўз аксини топган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ва Хўжалик процессуал кодексларини янада такомиллаштиришга хизмат қилган; 
мол-мулкни хатлаш суриштирувчининг ёки терговчининг қарори бўйича ўтказилганда прокурорнинг розилиги олиниши бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 290-моддаси бешинчи қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 5 майдаги 1-сон маълумотнома). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасида ўз аксини топган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида хусусий мулкни жадал ривожлантиришга, мулк ҳуқуқини амалга ошириш ва ҳимоя қилишнинг жиноят-процессуал муҳофазасини янада кучайтиришга ҳисса қўшган;
Жиноят кодексининг 1923, 1924 ва 1928-моддаларига, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш каби хатти-ҳаракатлар учун жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 5 майдаги 1-сон маълумотнома). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасида ўз аксини топган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида хусусий мулкни жадал ривожлантиришга, мулк ҳуқуқини амалга ошириш ва ҳимоя қилишнинг жиноят-ҳуқуқий муҳофазасини янада кучайтиришга хизмат қилган;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 27-моддасига ва 2418, 2419, 24110-моддаларига маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш асослари ва тартибини аниқлаштириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш, давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузиш, тадбиркорлик субъектларидан қонун ҳужжатларини бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш каби ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик чораларини белгилаш тўғрисидаги қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2016 йил 5 майдаги 1-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасида ўз аксини топган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида хусусий мулкни жадал ривожлантиришга, мулк ҳуқуқини амалга ошириш ва ҳимоя қилишнинг маъмурий-ҳуқуқий муҳофазасини янада кучайтиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 19-моддасига олиб қўйилаётган мол-мулкни қийматини баҳолаш бўйича ягона тартибни жорий этиш тўғрисида қўшимча киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг 2016 йил 6 майдаги 02-07/179-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддасида ўз аксини топган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида хусусий мулкни жадал ривожлантиришга, мулк ҳуқуқини амалга ошириш ва ҳимоя қилишни янада кучайтиришга ҳисса қўшган;
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 25- ва 301-моддасига ер участкасини давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйишда етказилган зарарнинг ўрнини тўла ҳажмда қоплаш ҳақида ҳамда тадбиркорлик фаолияти субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашнинг кафолатларига оид қоидалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг 2016 йил 6 майдаги 02-07/179-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасида ўз аксини топган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида хусусий мулкни жадал ривожлантиришга, мулк ҳуқуқини амалга ошириш ва ҳимоя қилишни янада кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish