Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Азамат Хаитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Параметрлари ва боғланишлари бошқариладиган механизмларнинг янги қурилмаларини яратиш учун уларнинг назарий асосларини такомиллаштириш», 05.02.02–Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T358.
Илмий раҳбар: Каримов Камолхон Аббосович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.28.02.2018.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Шукуров Рустам Уткурович, техника фанлари доктори, профессор; Мухамедов Жобирхон Мирзаевич, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: параметрлари ва етакланувчи бўғинларидаги боғланишлари бошқариладиган фрикцион ва вибромеханизмларнинг ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш, назарий тадқиқотларни такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
машина ва механизмлар назариясида бошқариладиган фрикцион ва вибромеханизмлар ишчи органлари ҳаракатининг ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган; 
прецизион вибромеханика усуллари ёрдамида бошқариладиган фрикцион ва вибромеханизмларнинг назарий асослари ва янги қурилмалари ишлаб чиқилган ва уларни бошқаришнинг умумий классификациялари такомиллаштирилган;
фрикцион ва вибромеханизмлар параметрлари ва боғланишларини бошқаришнинг математик моделлари ишлаб чиқилган;
сигнатурали чизиқсиз дифференциал тенгламаларни ечиш учун оралиқни бўлиш усули ишлаб чиқилган;
фрикцион механизм етакланувчи ғилдирагининг бошқариладиган айланишини ўзгариш қонуниятларини аниқлаш ва ҳисоблаш учун математик модел ва дастурий маҳсулот ишлаб чиқилган;
айланма ҳаракатни илгариланма ҳаракатга ўтказувчи бошқариладиган механизм ҳаракатининг математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тоғ рудалари ва турли табиий қотишмаларни майдалаш ва бойитишга тайёрлаш учун ишлаб чиқилган параметрлари бошқариладиган горизонтал вибромайдалагич қурилмасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
тоғ-кон рудаларини бойитишга тайёрлаш учун ишлаб чиқилган горизонтал вибромайдалагич қурилмаси «Минерал ресурслар институти» давлат корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 27 майдаги 05/10-сон маълумотномаси). Натижада вибромайдалагичда майдаланадиган тоғ рудалари ва турли табиий қотишмаларнинг ишлаб чиқаришдаги унумдорлиги 16–17% га ортган;
горизонтал вибромайдалагич қурилмасининг оптимал геометрик ва кинематик параметрларини аниқлаш усули «Минерал ресурслар институти» давлат корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 27 майдаги 05/10-сон маълумотномаси). Натижада тоғ рудалари ва турли табиий қотишмаларни майдалашда юритманинг умумий фойдали иш коэффициенти 10–15% га ортган;
бошқариладиган юқори частотали бўйлама тўлқинларни ҳосил қилиш технологиясини ишлаб чиқиш усули «Минерал ресурслар институти» давлат корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 27 майдаги 05/10-сон маълумотномаси). Натижада тоғ рудалари ва турли табиий қотишмаларни майдалаш жараёнининг сифати 15–18% га ортган;
горизонтал вибромайдалагичларнинг тезлаштирилган ресурс ва тажриба синовларини ўтказиш усули «Минерал ресурслар институти» давлат корхонасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасининг 2019 йил 27 майдаги 05/10-сон маълумотномаси). Натижада майдаланишдаги унумдорлик 20–25% га ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish