Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадырбаева Алия Арыстановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ўсма олди касалликларини эрта ташхислаш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib.497.
Илмий рахбар: Камилов Ҳайдар Позилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Лукина Галина Илхамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Исроилов Ражаббой, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.Н. Блохин номидаги Онкология илмий тиббиёт маркази (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: катта ёшли аҳолиси орасида оғиз бўшлиғи шиллиқ парда саратон олди касалликларини эрта кам инвазив ташхисотини такомиллаштиришдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати хужайра ичи шикастланишларда дисперс ёрқин таначаларини саратон олди жараёнларини башоратлаш оимили эканлиги исботланган;
оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасининг ўсма ва ўсма олди касалликлари тўқима хужайраларида патологик жараёнини обектив баҳолаш учун дисперс ёрқин таначаларни сезувчанлик тизими асосланган;
оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасида малигнизация жараёнларни ривожланишда дисперс ёрқин таначаларни аниқлаш ўрни ва ахамияти исботланган;
оғиз бўшлиғи шиллиқ парда саратон олди жараёнларида тўқималаридаги патологик жараёнларни эрта башоратлашнинг оптимал ноинвазив тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ўсма олди касалликларни эрта ташхсилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида.
«Оғиз бўшлиғи шиллиқ парда саратон олди касалликларнинг ташхисотида дисперс ёрқин зарараларнинг ўрни ва аҳамияти» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 3 октябрдаги 8н-р/247-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома аҳоли орасида оғиз бўшлиғи шиллиқ парда саратон олди касалликларнинг ташхисотида дисперс ёрқин зарраларнинг  ўрни ва аҳамияти асослаш имконини берган;
«Оғиз бўшлиғи шиллиқ парда саратон олди касалликларининг клиник ва цитологик мезонлари» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 4 мартдаги 8н-р/71-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома оғиз бўшлиғи шиллиқ парда саратон олди касалликларининг клиник ва цитологик мезонлар асосида ташхислаш имконини берган;
оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ўсма олди касалликларни эрта ташхислаш бўйича олинган илмий натижалар асосида илмий-тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги стоматологик поликлиникаси, Самарқанд вилояти стоматологик поликлиникаси ҳамда Тошкент давлат стоматология институти терапевтик стоматология поликлиникаларининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 19 апрелдаги 8н-д/84-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши дисперс ёрқин танчаларни баҳолаш, эрта муддатларда оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати эпителий ҳужайраларининг малигнизация бошини аниқлаш, ўсма олди касалликларнинг ташхислашда ҳаражатларни камайтириш ҳамда ремиссия вақтининг ортиши профилактик ёрдам сифатини ошириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish