Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашева Наргиза Обиджоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зарарли касб омилларининг марказий нерв тизимига таъсир механизмининг текширув натижаларини комплекс баҳолаш, даволаш-профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш», 14.00.07–Гигиена, 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc⁄Tib276.
Илмий маслаҳатчилар: Хамракулова Муқаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори; Мирджураев Эльбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Худайберганов Анатолий Сагатбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Усманов Ислам Аббасович, тиббиёт фанлари доктори; Матмуродов Рустамбек Жуманазарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кимёвий, физикавий каби комплекс омиллар таъсирида неврологик бузилишларни юзага келиш қонуниятлари ва уларнинг токсико-гигиеник таъсир механизмларини ташхислаш, даволаш, олдини олиш ва патогенетик коррекциялаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бош мия ҳужайра органоидларига кимёвий ва физик омилларнинг комплекс таъсири, бош мия ва қондаги углевод-энергетик, оқсил ва липид алмашинувнинг ҳужайра, субҳужайра ва орган даражасидаги кўрсаткичларига таъсири асосланган; 
марказий нерв тизими бузилиши эрта босқичларининг нейрофизиологик мезонлари, бош мия касбий шикастланишида ЭЭГ ўзгаришлари сабабини белгилаш, альфа-фаоллиги пасайиши ва бета-фаоллигининг ҳамма тармоқларида қайд қилиш, ЭЭГ текширувида паст амплитудали секин тўлқинли тета-диапазон пайдо бўлиши асосланган; 
комплекс омиллар таъсирида пестицидлардан сурункали заҳарланган ва метаболик ўзгариш билан алоқадор беморларда, заҳарли моддаларни нейтраллашда доривор ўсимлик моддалар комплекси ҳамда игнарефлексотерапияни қўллаш билан марказий асаб тизимидаги бузилишларнинг олдини олиш ва даволаш тартиби исботланган;
бош миянинг функционал тўлақонлилигини таъминловчи углевод-энергетик, нордоназот ва липид алмашинувига шовқин ва тебраниш, ниссоран ва 1-2 дихлорэтан пестицидлари ҳамда тўқима нафаси ва микроэрглар, углевод алмашинув, ферментлар фаоллигига таъсир механизми асосланган;
зарарли касб омиллари юқори шовқин, монотоник ва кучли тебраниш ҳамда пестицидларнинг комплекс таъсирида гомеостатик бузилишларни баҳолаш ва метаболик жараёнларни коррекциялаш ва молекуляр, субхужайра, хужайра даражасидаги ўзгаришларни олдини олиш ва даволаш механизмлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Зарарли касб омилларининг марказий нерв тизимига таъсир механизмининг текширув натижаларини комплекс баҳолаш, даволаш-профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш асосида:
«Пестицидлар билан ишловчилар саломатлик ҳолатини коррекциялаш йўллари» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 мартдаги 8н-д/57-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома қишлоқ хўжалигида пестицидлар билан фаолият олиб борадиган ишчиларнинг пестицидлардан заҳарланишларининг олдини олиш ва саломатлик ҳолатини назорат қилиш тизимини мониторингини олиб бориш имконини берган;
«Пестицидлар билан заҳарланишларнинг олдини олиш усуллари» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 мартдаги 8н-д/57-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома нефть-газ маҳсулотлари ва пестицидлар билан ишловчи ишчилар организмига кимёвий моддаларнинг нохуш таъсирини олдини олиш ва метаболик жараёнларни коррекциялаш услубларини ишлаб чиқиш имконини берган;
«Кимёвий ва физик омиллар таъсирида организмда биокимёвий жараёнларнинг кечиш хусусиятлари ва патологик жараёнларни эрта аниқлаш усуллари» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 мартдаги 8н-д/57-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома нефть-газ ва нефть маҳсулотлари билан ишловчи ишчи ва ходимларни кимёвий ва физик омиллар таъсирида юзага келадиган заҳарланишларда кечадиган клиник ва биокимёвий жараёнларни эрта баҳолашни ишлаб чиқиш имконини берган;
зарарли касб омилларининг марказий нерв тизимига таъсир механизмининг текширув натижаларини комплекс баҳолаш, даволаш-профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқишни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ва Ботаника санаторияси амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 29 майдаги 8н-з/91-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши нефть-газ маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалигида пестицидлар билан ишлайдиган ишчиларнинг саломатлик ҳолатини баҳолаш ва мустаҳкамлаш, заҳарланишларнинг олдин олиш, жигар ва асаб руҳий тизимидаги ўзгаришлар, вегетатив асаб тизимидаги ўзгаришларнинг олдини олиш, ташхислаш ва башоратлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish