Адылходжаев Аскар Анваровичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Периампуляр ўсмаларда хирургик тактикани такомиллаштириш», 14.00.27 – хирургия (тиббиёт фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.06.2015/Б2015.2.Tib642.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хакимов Мурод Шавкатович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган мкассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази, АЖ ва Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Tib.20.01.
Расмий оппонентлар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:Хан Док Чонг, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Вишневский Владимир Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупбеков Аброрбек Ахмаджанович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Мемориал Слоан Кеттиринг Канцер маркази (Нью Йорк, АҚШ).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
периампуляр ўсмалар асоратланган механик сариқлик кузатилган беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш сифатини ошириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
ўсма касаллигининг босқичи ва тарқалганини аниқлаш ҳамда оптимал хиругик даво усулини танлашда диагностик лапароскопия амалиётининг самарадорлиги исботланган;
механик сариқлик билан асоратланган периампуляр ўсма аниқланган беморларда радикал операциялар ўтказа олишни олдиндан аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилган;
гастропанкреатодуоденал резекцияда панкреатикодигестив анастомоз етишмовчилигининг олдини олиш усули ишлаб чиқилган;
ПАЎ билан беморларни босқичли даволаш тактикаси бўйича клиник тавсиялар ишлаб чиқилди ва ретроград ва антеград жигар орқали амалиётлар, паллиатив ва радикал операцияларнинг танлови оптималлаштирилган;
механик сариқлик билан асоратланган периампуляр ўсмаларда тўсиққа, сариқликнинг давомийлигига ва тахмин қилинган даволаш усулига боғлиқ ҳолда ўт суюқлиги чиқишининг мезонлари аниқланган;
механик сариқлик билан асоратланган ПАЎ бўлган беморларга ташхис қўйиш ва ўт йўлларининг декомпрессияси усулини режалашда МРПХГ ўрни аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
механик сариқлик билан асоратланган ПАЎ бўлган беморларда лаборатор-инструментал ташхис қўйиш усулларига баҳо берилган. Юқори аниқлик билан ташхис қўйиш, унинг муддатини қисқартириш ва жарроҳлик даволаш усулини аниқлашда магнит-резонансли панкреато-холангиографияни ва мультислайс компьютер томоангиографиянинг самарадорлиги исботланган;
МС билан асоратланган ПАЎ беморларга такомиллаштирилган ташхис қўйиш алгоритми беморларни самарали даволаш тактикасини аниқлашда имкон берди, яъни ўт чиқариш йўлларининг сиқилиб қолиши камайтирилди, бу эса ўз навбатида жарроҳлик усулида даволашни ва даволаш натижаларининг яхшиланишига олиб келди;
МС билан асоратланган ПАЎ ретроград ва антеград эндобилиар усуллар билан даволаш натижаларининг таҳлили асосида тўсиқнинг даражасига, МС давомийлигига, қўшимча касалликлар пайдо бўлишига ва мўлжалланган даволаш усулининг самарадолигига баҳо берилган.
диагностик лапароскопия ўтказиш учун ишлаб чиқилган мезонлар радикал операция қилиш, паллиатив анастомоз қўйиш ёки операциядан воз кечиш, шунингдек, кераксиз бўлган лапаротомияларни ўтказмаслик учун асос бўлди;
механик сариқлик билан асоратланган ПАЎ диагностикаси ва даволаш натижаларини баҳолаш асосида радикал операциялар ўтказиш учун ишлаб чиқилган дастур ушбу операцияларни ўтказиш ва кузатилиши мумкин бўлган асоратларни аниқлаш имконини беради;
гастропанкреатодуоденал резекциядан кейинги панкреатикодигестив анастомоз етишмовчилигининг олдини олиш услуби ишлаб чиқилгани ва унинг амалиётга киритилгани, панкреатик фистула келиб чиқишини камайтиради ва жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилайди;
ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, МС асоратланган ПАЎ бўлган беморларни даволашда тавсия этилган кўрсатмаларга риоя қилиш ва ҳар бир беморга мос бўлган жарроҳлик амалиётини танлаш операциядан кейинги асоратларнинг келиб чиқишини ва жарроҳлик амалиётидан кейин учрайдиган нохуш ҳолатларнинг камайишига олиб келади.