Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдумуминова Раъно Норбуваевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зарафшон воҳаси тоғолди минтақасида кўкат ўғитларининг шафтоли ҳосилдорлиги, сифати ва дала экологиясига таъсири», 06.01.07–Мевачилик ва узумчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Qх348.
Илмий раҳбар: Ботиров Хидир Файзиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Самарқанд тажриба станцияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Кайимов Абдухалил Кайимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Жўраев Эркин Бахтиёрович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зарафшон воҳасининг суғориладиган тоғолди типик бўз тупроқлари шароитида сидерат экин турлари ва азотли ўғит меъёрларининг боғ экологияси, агробиоценози ҳамда мева сифати ва шафтоли ҳосилдорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор суғориладиган тоғолди ҳудудлар шароитида кўкат ўғит турлари, улардан энг мақбул ва қишга чидамли турлари қиш даврида сидерат учун ўстирилганда биомасса шакллантириш имкониятлари аниқланган;
кўкат ўғитларининг шафтолини ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири ҳамда иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари аниқланган;
азотли ўғит меъёрларининг шафтоли ҳосилдорлиги ва мевасининг сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган;
ҳар хил сидерат экинлар ва азотли ўғитлар меъёрлари билан озиқлантирилган шафтоли боғининг биоценози ва тупроқ экологияси ҳолати баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Шафтоли боғларида қатор ораларида турли сидерат экинларини етиштириш ва азотли ўғитларни меъёрларида қўллашнинг шафтолининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
Самарқанд вилояти тоғолди минтақаси шароитида боғдорчилик фермер хўжаликларининг шафтоли боғларида турли сидерат экинларини етиштириш ва маъданли ўғитларини қўллашнинг мақбул меъёрлари Самарқанд вилоятида жами 117 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 5 июлдаги 02/030-182-сон маълумотномаси). Натижада шафтоли боғлари қатор ораларида арпа+рапс+кўк нўхат сидерат экинларининг экилиши натижасида гектаридан ўртача 87,2 центнер ҳосил олишга эришилган;
2015–2017 йилларда шафтоли боғлари қатор ораларида кўкат ўғитларидан арпа+рапс+кўк нўхат экинларини сидерат сифатида экиш технологияси Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 20,5 гектар, Иштихон туманида 27 гектар, Жомбой туманида 40 гектар, Булунғур туманида 30 гектар жами 117 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 5 июлдаги 02/030-182-сон маълумотномаси). Натижада назорат вариантига (сидератсиз) нисбатан гектаридан ҳосил 15,6 кг қўшимча ҳосил олиш имконияти яратилган;
шафтоли боғларига маъданли ўғитлардан гектарига ФОН+N150 кг меъёрда қўллаш технологияси Самарқанд вилоятидаги фермер хўжаликлари шафтоли боғларига жорий этилган  (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 5 июлдаги 02/030-182-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектаридан 18,3 центнер қўшимча ҳосил олинган ва рентабеллик даражасини 90,2 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish