Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлчиев Жасурбек Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Итларда сут бези ўсмаларининг этиологияси, патоморфологияси ва даволаш», 16.00.02–Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси биотехникаси, 16.00.01–Ҳайвонлар касалликлари диагностикаси, терапияси ва хирургияси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/V5.
Илмий раҳбар: Дилмуродов Насриддин Бабакулович, ветеринария фанлари доктори, профессор, Нарзиев Бахтиёр Долиевич, ветеринария фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти, DSc.30.08.2018.V.12.01.
Расмий оппонентлар: Бакиров Бахтияр, ветеринария фанлари доктори, профессор; Турсагатов Жаҳонгир Маматович, ветеринария фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республика кинология питомникларидаги хизмат итлари ва аҳолига қарашли итларда сут бези ўсмаларининг тарқалиши, этиологияси, зарари, уларнинг патоморфологияси ва ташхисини илмий асослаш ҳамда даволашнинг комплекс усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республика кинология питомникларидаги хизмат итларида ва аҳолига қарашли итларда ўсмаларни келтириб чиқарувчи этиологик омиллар ҳамда касалликнинг тарқалиш даражаси аниқланган;
итларда сут бези ўсмаларининг ўзига хос кечиши, уларни тарқалишининг итларнинг зот ва жинсига боғлиқлик жиҳатлари, клиник белгилари ҳамда касалликнинг эрта диагностикаси илмий асосланган;
сут бези ўсмаси билан касалланган итлар қонининг морфологик, биокимёвий ва иммунологик ўзгаришлари ҳамда ўсмаларнинг патоморфологияси аниқланган;
сут бези ўсмаси билан касалланган итларда касалликни даволашнинг комплекс усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Итларда сут бези ўсмаларининг этиологияси, патоморфологияси ва даволаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
«Итларда сут бези ўсмаларини диагностикаси, даволаш ва олдини олиш бўйича тавсиянома» ишлаб чиқилган ва Самарқанд, Навоий, Жиззах вилоятлари кинология питомникларидаги хизмат итларида ўсма касалликларини олдини олиш амалиётига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 15 майдаги 02/17-315-сон маълумотномаси). Натижада итларда сут бези ўсмаларини самарали даволаш ва олдини олишнинг илмий асосланган чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
итларда сут бези ўсмаларини диагностика қилишнинг замонавий усуллари ишлаб чиқилган ва кинология хизмати амалиётига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 15 майдаги 02/17-315-сон маълумотномаси). Натижада итларда сут бези ўсмаларини эрта диагностика қилиш имконияти яратилган;
итларда сут бези ўсмаларини даволашнинг комплекс усуллари ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 15 майдаги 02/17-315-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу комплекс даволаш усулларини қўллаш натижасида сарфланган 1 сўм ҳаражатга 7,26 сўм иқтисодий самара олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish