Sayt test rejimida ishlamoqda

Худжамшукуров Ахтам Нурмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Товуқ эймериози ва пуллорозининг кимёвий профилактикаси», 03.00.06–Зоология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/V19.
Илмий раҳбар: Давлатов Равшан Бердиевич, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти, DSc.30.08.2018.V.12.01.
Расмий оппонентлар: Джабборов Шуҳрат Абдумажидович, ветеринария фанлари доктори; Ахмедов Баходир Назарович, ветеринария фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Л.М.Исаев номидаги Тиббий паразитология илмий-текшириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республиканинг паррандачилик хўжаликларида товуқ эймериози ва пуллорозининг эпизоотологик хусусиятлари ҳамда кимёвий профилактикасига асосланган олдини олиш тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
товуқларда эймериоз ва пуллороз касаллигининг специфик эпизоотологик хусусиятлари аниқланган;
товуқ эймериози ва пуллорознинг аралаш кечишида ўзига хос клиник, гематологик ва патоморфологик ўзгаришлари аниқланган;
эймериоз ва пуллорознинг кимёпрофилактикасида янги эймериостат, антибиотикли ва витаминли премикслар синовдан ўтказилиб, уларнинг юқори самарадор эканлиги тажрибаларда исботланган;
товуқлар эймериоз ва пуллорозининг кимёпрофилактика тадбирлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Товуқ эймериози ва пуллорозининг кимёвий профилактикаси бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Товуқ эймериозининг кимёпрофилактикаси ва даволаш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган ва Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг паррандачилик хўжаликларига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 15 майдаги 02/17-316-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсияномаларни қўллаш ҳисобига товуқ эймериозини даволаш ва олдини олишда юқори самарадорликка эришилган;
товуқ эймериози ва пуллорознинг аралаш шаклини даволашда ампролин (1 кг омухта емга 0,5 гр), энрофлоксацин (1 литр сувга 1 мл), рексвитал (1 кг емга 0,5 гр) ни қўллаш усули ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 15 майдаги 02/17-316-сон маълумотномаси). Натижада ушбу препаратларнинг касалликка қарши қўллашнинг индекси 195,3 баллга тенг бўлиши имконияти яратилган;
товуқ эймериози ва пуллорозининг аралаш шаклини кимёий профилактикаси учун тавсия этилган дори воситалари ва уларни қўллаш усули амалиётга жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 15 майдаги 02/17-316-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кимёий профилактика усулининг қўлланилиши эвазига ҳар бир жўжа ҳисобига 998,6 сўм самарадорликка эришилган ва сарфланган 1 сўмга 13,8 сўм иқтисодий самара олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish