Sayt test rejimida ishlamoqda

Урманова Муниса Незамиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Силлиқ ширинмия (Glycyrrhiza glabra L) уруғидан кўчат етиштириш агротехникаси ва унинг тупроқ унумдорлигига таъсири», 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Qх267.
Илмий раҳбар: Абдалова Гулистон Нурановна, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Болтаев Сайдулла Махсудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Камилов Бахтиёр Султонович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида силлиқ ширинмия ўсимлигини кўчат ва илдиз ҳосилини етиштиришда тупроққа ишлов бериш усуллари, маъдан ўғитлар меъёри ва суғориш тартиблари, уларнинг тупроқ унумдорлигига, шунингдек издош экин сифатида экилган кузги буғдойнинг ўсиши, ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида силлиқ ширинмия ўсимлигининг икки йиллик кўчатларини тайёрлаш ҳамда силлиқ ширинмиянинг тўрт йиллик илдиз ҳосилига тупроққа ишлов бериш усуллари ва ўғит меъёрларининг таъсири аниқланган;
икки йиллик силлиқ ширинмия ўсимлигининг тупроқ унумдорлигига ва ундаги умумий ва ҳаракатчан озиқа моддалар миқдорига таъсири аниқланган;
силлиқ ширинмиянинг икки йиллик уруғ кўчатларини етиштиришда суғориш тартиблари ҳамда издош экин кузги буғдой ҳосилдорлигига  суғориш тартиблари ва ўғит меъёрларининг таъсири  аниқланган;
силлиқ ширинмиянинг тўрт йиллик илдиз ҳосили ва кузги буғдойни етиштиришда қўлланилган агротехник тадбирларнинг иқтисодий самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида силлиқ ширинмия уруғидан кўчат етиштириш агротехникаси, икки йиллик уруғ кўчатларидан кейин экилган кузги буғдой ҳосилдорлигини оширишда маъдан ўғитлар меъёрига боғлиқ ҳолда мақбул суғориш тартибларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
фермер хўжаликлари учун «Силлиқ ширинмия етиштириш» бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 апрелдаги 02/020-236-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиялар Тошкент вилоятининг доривор ўсимликлар ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларида ширинмия уруғидан кўчат етиштириш ва ундан кейинги издош экинлар ҳосилдорлиги ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш учун қўлланма сифатида хизмат қилган;
икки ва тўрт йиллик силлиқ ширинмия ўсимлигини етиштириш ва унинг илдиз ҳосили ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш технологияси Тошкент вилояти Тошкент тумани типик бўз тупроқлари шароитида жами 12 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 апрелдаги 02/020-236-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида тупроқни 30–35 см чуқурликда шудгор қилиш ва N70P90K110 кг/га меъёрда қўллаш агротехникаси силлиқ ширинмия ўсимлигидан юқори ва давлат андозаларига мос келадиган илдиз ҳосили олиниши, унинг сўнгги таъсирларига боғлиқ ҳолда кузги буғдойдан назоратга нисбатан гектаридан 8,4 центнер қўшимча ҳосил олишга эришилган;
уруғидан экилган икки йиллик силлиқ ширинмия кўчатлари Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳудудига кўчирилиб, 5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 апрелдаги 02/020-236-сон маълумотномаси). Натижада кўчатларнинг кўкариб ривожланиши ушбу ҳудуддаги илдизпоя ва уруғдан ўстирилаётган силлиқ ширинмия ўсимлигига нисбатан 85–95% яшовчанликка эга бўлган кўчатлар олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish