Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Шарофиддин Абдукаримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўзада янги стимуляторларни қўллашнинг мақбул меъёр ва муддатларини ишлаб чиқиш», 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Qх36.
Илмий раҳбар: Абдуалимов Шуҳрат Ҳамадуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Остонақулов Таштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Рашидова Дилбар Каримовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида ғўза ниҳолларини турли ташқи омилларга бардошлилигини ошириш, улардан юқори ва сифатли пахта ҳосили олиш мақсадида “Натрий гумат”, “Оберегъ”, Фитовак”, “Биодукс” ва “Замин-М” стимуляторларини қўллашнинг мақбул муддат ва меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида чигитга экиш олдидан ва ғўзанинг шоналаш даврида “Натрий гумат”, “Оберегъ”, “Фитовак”, “Биодукс” ва “Замин-М” стимуляторлари билан ишлов беришнинг мақбул муддат ва меъёрлари аниқланган;
чигитга экиш олдидан “Натрий гумат” билан 2,2 кг/т, Оберегъ 1,0–1,5 мл/т ҳамда ғўзанинг шоналаш даврида 10 мл/га, “Фитовак” чигитга 200 мл/т ва шоналаш даврида 400 мл/га, Биодукс чигитга 3,0 мл/т ва шоналаш даврида 2,0 мл/га, “Замин-М” чигитга 2,5 л/т, шоналаш ва гуллаш даврларида 2,0 л/га меъёрларда ишлов берилганда ниҳолларнинг униб чиқиши 10–15% тезлашган, ғўзанинг гоммоз ва вилт билан зарарланиши камайгани ривожланиши жадаллашгани аниқланган;
янги стимуляторлар билан чигитга ва ғўзанинг ўсув даврида ишлов берилганда ғўзанинг ҳосил элементлари тўкилишини камайтирган, тупроқдаги аммонификаторлар, споралилар ва актиномицетлар каби микроорганизмлар фаоллигини ошириши ва пероксидаза ферментини фаоллаштириш илмий асосланган;
ғўзанинг ўсиши-ривожланиши ва ҳосил элементларининг шакилланишига, ғўзанинг қуруқ массаси, барг юзаси, фотосинтез маҳсулдорлигига, пахта ҳосилдорлиги ва тола сифатига таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўза парваришида янги стимуляторларнинг мақбул меъёр ва муддатларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
янги стимуляторларни ғўзада қўллаш бўйича 2017 йилда “Тошкент вилоятида экилаётган ғўза навларини етиштириш агротехнологияси” ва  2013 йилда “Фитовак препаратини пахтачилик ва ғаллачиликда қўллаш” бўйича тавсиялар тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 9 ноябрдаги 02/020-295-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномалар пахтачилик фермер хўжаликларида ғўзада янги стимуляторлардан фойдаланишда қўлланма сифатида хизмат қилган;
типик бўз тупроқлар шароитида ғўза парваришида янги стимуляторларни чигит экиш олдидан ва ғўзани шоналаш даврида қўллаш агротехнологияси Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари фермер хўжаликлари пахта майдонларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 9 ноябрдаги 02/020-295-сон маълумотномаси). Натижада “Натрий гумат” 2,2 кг/т, “Оберегъ” 1,0 мл/т, “Фитовак” 200 мл/т, “Биодукс” 3,0 мл/т стимуляторлари билан ишлов бериш орқали чигитнинг соғлом ва бехато униб чиқиши таъминланган ва ғўзани шоналаш даврида “Оберегь” 10 мл/га, “Фитовак” 200 мл/га, “Биодукс” 2,0 мл/га қўллаш ҳисобига  ғўза ривожининг 3–4 кунга тезлашганлиги, ўсиш ва ривожланиш яхшилангани, қўшимча гектаридан 4–5 центнер пахта ҳосили олишга эришилган; 
янги стимуляторлар қўллаш агротехнологияси Тошкент вилояти фермер хўжаликларида 544 гектар, Сурхондарё вилояти фермер хўжаликларида 279 гектар, жами 823 гектар пахта майдонларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 9 ноябрдаги 02/020-295-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ғўзанинг ўсиш ва ривожланиши тезлашиш ҳисобига биринчи терим салмоғи ошган ва стимуляторларни қўллаш ҳисобига  пахтадан 568510–932335 сўм кўшимча соф даромад олишга эришилган ва рентабеллик даражаси 12,8–18,8 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish