Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзахмедов Мурод Мирхайдаровичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

     I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Катталарда Гиршпрунг касаллигининг диагностикаси ва амалиёт усулини танлаш», 14.00.27–хирургия (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib133.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Наврузов Саримбек Наврузович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика колопроктология илмий маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Tib.20.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: С.И.Ачкасов, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Москва);. А.В.Воробей тиббиёт фанлари доктори (Беларусь Республикаси); А.М. Хаджибаев тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: «Тошкент педиатрия тиббиёт институти» 

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади диагностика усулини оптималлаштириб, катталарда Гиршпрунг касаллиги билан касалланган беморларда тўғри ичакни қорин - анал резекцияси ва чамбар ичакни анал каналига ортиғи билан тушириш амалиётини қўллаган ҳолда хирургик даволаш натижаларни яхшилашдан иборат.

    III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

катталарда Гиршпрунг касаллигининг клиник кечиш белгилари аниқланган;

ишлаб чиқилган алгоритм диагностика чора-тадбирлари Гиршпрунг касаллигини катталарда учрайдиган бошқа турдаги мегаколон билан қиёсий ташхис ўтказишда ёрдам беради;

катталарда Гиршпрунг касаллиги билан оғриган беморларга ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилган янги тўғри ичакни икки бригадали қорин-анал резекцияси амалиёт модификацияланган тўғри ичакни қорин-анал резекцияси амалиётидан кейин кузатилган яқин ва узоқ натижалари бошқа турдаги бажарилган жарроҳлик амалиётлари билан таққослаш ўтказилган;

илк бора гистологик, эндоскопик ва клинико-рентгенологик текширувлар натижаларига асосланиб, тўғри ичакни қорин-анал резекцияси «тушириш» амалиёти стандартлаштирилган ҳолда (бир ва кўп босқичли), амалиётлар бажарилишига кўрсатмалар аниқланиб, амалиётдан кейинги даврдаги кузатиладиган асоратларни ва касалликнинг қайталаниши олдини олиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар такомиллаштирилган;

катталарда Гиршпрунг касаллигини даволаш тактикаси йўғон ичакнинг кенгайганлик ва интоксикация даражаси, беморнинг умумий аҳволи, йўғон ичакни амалиётга визуал тайёргарлик натижасига, ўтказилган консерватив даво чора-тадбирларни инобатга олган ҳолда ва касалликни клиник кўринишига қараб, жарроҳлик даволаш тактикаси аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Катталарда Гиршпрунг касаллигида ишлаб чиқилган тўғри ичакни қорин-анал резекцияси ва «тушириш» амалиёти (ихтиро патенти №IAP 05140, 17.12.2015 йил) ҳамда шу касалликни даволаш йулини оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган методик қўлланмалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, колопроктология илмий маркази, 1-шаҳар клиник шифохонаси, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт шифохонаси амалиётига жорий қилинган. Тадқиқот натижалари Тошкент тиббиёт Академиясининг УАШ жарроҳлик кафедрасида қўлланмоқда (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 30 декабрдаги 8Н-к/366-сонли маълумотномаси). Олинган натижаларнинг жорий қилиниши Гиршпрунг касаллиги билан касалланган катта ёшли беморларда диагностика усулини яхшилаш, амалиёт усулини танлаш, касаллик қайталанишининг олдини олиш, амалиётдан кейинги асоратлар ва қониқарсиз натижаларни 7,7% дан 4,5% гача камайтириш, бемор шифохонада бўлиш кунини қисқартириш ва умрининг давомийлигини узайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish