Шукуров Эсандавлат Менгзияевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Оёқ узун суяклари кўп сонли синишларини кенг кўламли ташхислаш ва даволаш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/ Tib101.
Илмий раҳбар: Дурсунов Ахмад Маликшаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи:травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази .
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc 04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Мурод Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори; Сатторов Алишер Рахимович, тиббиёт фанлари доктори; Мусаев Тохир Сиддиқович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Академик Г.А.Илизаров номидаги «Восстановительная травматология и ортопедия» илмий маркази (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оёқ узун суяклари кўп сонли синишларининг даволаш натижаларини кенг кўламли диагностика ва ташқи-ички каминвазив даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оёқ узун суяклари кўп сонли синишларини даволаш учун Илизаров аппарати компановкаларисиз-стерженли мосламалар ёрдамида такомиллаштирилган;
оёқ узун суяклари кўп сонли синишларини даволаш учун Илизаров аппарати компановкаларининг такомиллаштирилишига асосланган суяк консолидациясининг чўзилишини олдини олувчи комплекс даволаш тактикаси ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган каминвазив ташқи сих-стерженли мосламаларнинг 30-40 килограммга тенг стабил мустаҳкамлиги экспериментал биомеханик текширувлар ёрдамида исботланган;
қуёнларда ўтказилган экспериментал текширувларга асосланган ҳолда суякларнинг кўп сонли синишларида бисфосфонатлардан фойдаланиш стерженлар атрофидаги фибробласт суяк тўқималари пролиферацияси профилактикаси ҳамда оптимал консолидация муддатларига эришиш мумкинлиги исботланган;
ишлаб чиқилган ташқи гибрид сих-стерженли мосламаларни блокловчи интрамедуляр стерженлар билан бирга комбинация ҳолида қўллаш инфекцион ва инфекцион бўлмаган ёғли эмболия, чуқур веналар тромбози каби асоратларнинг камайиши, суяк регенерациясининг оптималлашиши ва бўғимлар контрактурасининг олди олиниши исботланган;
оёқ узун суяклари кўп сонли синишлари ва иммобилизацион суяк мўртлиги бўлган беморларда даволашда бисфосфонатлардан фойдаланиш посттравматик остеопения ҳолатининг камайиши ва иммобилизацион остеопеник даврнинг қисқариши денситометрик текширувлар ёрдамида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оёқ узун суякларини кўп сонли синишларини даволаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
«Оёқ узун суяклари синишлари остеосинтези учун сих-стерженли аппарат» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 26 февралдаги 8н-д/43-сон маълумотномаси). Олинган натижалар оёқ узун суяклари кўп сонли синишларини даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини берган;
«Узун суякларни остеосинтез учун қўлланиладиган стерженли мослама» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 26 февралдаги 8н-д/43-сон маълумотномаси). Олинган натижалар оёқ узун суяклари кўп сонли синишларини даволаш жараёнида ва консолидация даврида Илизаров аппаратлари компановкалари элементларининг такомиллаштирилишига асосланган фиксация қилувчи оптимал остеосинтез тактикаси ишлаб чиқилган ва кўп сонли синишларда суяк бўлакларининг барча турдаги силжишларини бартараф этиш имконини берган ҳамда даволашнинг тўлиқ жараёнида суяк бўлакларининг барқарорлигини таъминлаш имконини берган.
Оёқ узун суякларининг кўп сонли синишларида диагностика қилиш ва кенг кўламли даволаш тактикасини жорий этиш жараёнида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиали амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 26 февралдаги 8н-д/43-сон маълумотномаси). Таклиф этилган диагностика ва даволаш усулларини амалиётга татбиқ этиш йирингли асоратлар сони, ёғли эмболия ва чуқур веналар тромбозини 1,8 маротаба камайтириш, қоннинг биокимёвий кўрсаткичлари ва суяк тўқимаси минерал зичлик кўрсаткичларининг барқарорлашишига ва синган оёқнинг анатомик шакли ва функциясининг нормаллашиши 82,5%гача яхши натижа имконини берган.