Шодмонова Мунира Бурхоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Малака ошириш тизимида она тили ва адабиёт ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Ped78.
Илмий раҳбар: Йўлдошев Қозоқбой Бойбекович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий- тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Мардонов Шукрулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ниёзметова Роза Ҳасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: малака ошириш жараёнида она тили ва адабиёт ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги :
малака ошириш жараёнида касбий компетенция ва андрагогика тамойилларини умумпедагогик талаблар билан уйғунлаштириш асосида она тили ва адабиёт ўқитувчилари касбий тайёргарлигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришнинг дидактик модели шакллантирилган;
мактабда ўрганиладиган асарларнинг адабий-бадиий хусусиятлари «SWOT», «Т» чизмаси, «Тушунчалар таҳлили», «Бумеранг», «Блиц сўров», «ФСМУ», «Мулоқот» технологиялари, стационар ва масофадан ўқитишнинг умумдидактик ва андрагогик компонентлари ўзаро боғлиқлик асосида оптималлаштирилган;
ўқитувчилар касбий тайёргарлигини ривожлантириш технологиялари модели масофадан ўқитиш, тингловчиларнинг интерфаол ҳамкорлиги ва мотивацион фаолияти модулли таълимга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
масофадан малака ошириш жараёнларининг узлуксизлиги ва узвийлигидан ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантирувчи, ҳаракатчанлигини таъминловчи педагогик тизим сифатида фойдаланиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Малака ошириш жараёнида мактаб она тили ва адабиёт ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш олинган илмий натижалар асосида:
малака ошириш тизимида она тили ва адабиёт ўқитишни такомиллаштиришга доир таклифлардан малака ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талабларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 29 августдаги 01-02/1-3-351-сон маълумотномаси). Натижада она тили ва адабиёт ўқитувчилари малакасини оширишнинг минимал мазмуни белгиланган;
она тили ва адабиёт ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш мазмуни «Халқ таълими муассасалари раҳбарлари ва педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мазмуни ҳамда сифатига қўйиладиган Давлат талаблари» мазмунига сингдирилган («Ўзстандарт» агентлигида 2013 йил 5 мартда O`zDSt 2767-2013 3523-қайд рақами билан рўйхатга олинган). Натижада умумий ўрта таълим мактаблари она тили ва адабиёт ўқитувчиларининг малакасини ошириш курси «Мутахассислик фанлари» блокини такомиллаштиришга имкон берган;
малака ошириш муассасаларидаги принципиал ёндашувларни, субъектлар ҳамкорлиги ва тингловчининг мотивацион фаолиятини фаоллаштириш, она тили ва адабиёт ўқитувчиларининг малакасини оширишда «SWOT», «Т» чизмаси, «Тушунчалар таҳлили», «Бумеранг», «Блиц сўров», «ФСМУ», «Мулоқот» технологиялари амалиётга жорий этилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 29 августдаги 01-02/1-3-351-сон маълумотномаси). Натижада она тили ва адабиёт ўқитувчилари малакасини ошириш жараёнида тингловчиларнинг билим даражаси ошган.