Sayt test rejimida ishlamoqda

Нематов Жўрабек Нематиллоевичнинг
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида маъмурий тартиб-таомилларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш (қиёсий-ҳуқуқий таҳлил)», 12.00.02–Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи  (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Yu53.
Илмий маслаҳатчи: Ҳусанов Озод Тиллабаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.27.06.2017.Yu.23.01.
Расмий оппонентлар: Отахонов Фозилжон Ҳайдарович юридик фанлар доктори, доцент; Зиёдуллаев Музаффар Зиёдуллаевич, юридик фанлар доктори, доцент; Бердияров Шухрат Намазбоевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда маъмурий тартиб-таомилларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган таклифлар, жумладан, ривожланган хорижий давлатлар (АҚШ, Япония ва Германия), шунингдек айрим МДҲ давлатлари (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия) тажрибаси асосида Ўзбекистонда маъмурий тартиб-таомилларнинг принциплари, тинглаш жараёни ва маъмурий ҳужжатни қабул қилишга оид процессуал қоидаларни такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маъмурий иш юритиш жараёнида қонунни бузган жисмоний ва юридик шахсларга таъсир чораларини қўллашда мутаносиблик принципи асосида мазкур чорадан кўзланган қонуний мақсадга эришиш учун мос, етарли тарзда ва манфаатдор шахсларга имкон қадар қийинчилик туғдирмай амалга оширилиши кераклиги, маъмурий орган томонидан манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имконини яратиш шартлигида ифодаланувчи тинглаш имкониятининг мавжудлиги принципини, шунингдек виждонан ҳаракат қилувчи манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончи қонун билан қўриқланишида ифодаланувчи ишончнинг ҳимоя қилиниши принципини жорий этиш лозимлиги асослантирилган;   
манфаатдор шахснинг айби бўлмагани ҳолда қонунга зид тарзда қабул қилинган маъмурий ҳужжатни бекор қилишда (маъмурий ҳужжатни бекор қилиш оқибатида манфаатдор шахснинг маъмурий ҳужжатга бўлган қонуний ишончи асосида унга маълум бир зарар келиб чиққан ҳолларда) маъмурий орган мутаносиблик ва ишончнинг ҳимоя қилиниши принциплари асосида зарарни қоплаб бериши ёки маъмурий ҳужжатни бекор қилиш натижасида манфаатдор шахс кўрадиган зарар жамият манфаатларига етказиладиган зарардан ошиб кетган тақдирда (жамият манфаатларига таҳдид солаётган ҳоллардан ташқари), унинг ишончини ҳимоя қилиши мумкинлиги, шунингдек қонунга мувофиқ қабул қилинган маъмурий ҳужжат маъмурий орган ёки манфаатдор шахснинг айби бўлмагани ҳолда, қонун ёки вазият ўзгариши каби сабабларга кўра унинг ноқонунийлиги ёки жамият манфаатларига зарар (таҳдид) юзага келтирган тақдирда маъмурий орган мутаносиблик ва ишончнинг ҳимоя қилиниши принциплари асосида зарарни қоплаб бериш шарти билан маъмурий ҳужжатни бекор қилиши ёки манфаатдор шахс кўрадиган зарар жамият манфаатларига етказиладиган зарардан ошиб кета¬диган бўлса, (жамият манфаатларига таҳдид солаётган ҳоллардан ташқари) унинг ишончини ҳимоя қилиши мумкинлиги асослантириб берилган;
ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда мансабдор шахсларининг қарор ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органларга шикоят қилиш тартибини такомиллаштириш орқали маъмурий адлия тизимини ривожлантириш зарурлиги асослантирилган;
текшириш принципи талабидан келиб чиққан ҳолда маъмурий суд ишла¬рини юритишда маъмурий органларнинг низолашилаётган маъмурий ҳужжат¬ларнинг қонунийлигини исботлаш мажбурияти тегишли органлар ва мансабдор шахслар зиммасига юклатилиши ҳамда маъмурий орган ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларгагина асосланишга ҳақли бўлиши асослантириб берилган;
«маъмурий ҳужжат» тушунчасидан келиб чиқиб, тартибга солиш (регулятив) хусусиятига эга бўлмаган, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғриси¬даги кодексига мувофиқ қабул қиладиган қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракат¬сизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар сифатида маъмурий судга тааллуқли эмаслиги асослантирилган;
низоларни маъмурий судда кўриш жараёнида ишда маъмурий ҳужжат¬нинг мавжудлигини аниқлаш асносида маъмурий органнинг хатти-ҳаракати эмас, балки маъмурий ҳужжат юзасидан низолашиш, маъмурий орган томонидан маъмурий ҳужжат мазмуни ва асослантирилишига оид қоидаларга риоя этилганлигини текшириш зарурлиги асослантириб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида маъмурий тартиб-таомилларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мутаносиблик, тинглаш имкониятини бериш ҳамда ишончни ҳимоя қилиш каби асосий қоидаларни маъмурий тартиб-таомилларнинг принциплари сифа¬тида жорий этиш тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қону¬нининг 7, 9, 16-моддаларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 28 феврал¬даги маълумотномаси). Мазкур таклифлар маъмурий тартиб-таомилларда манфаатдор шахсларга имкон қадар қийинчилик туғдирмаслик, маъмурий ҳужжатни қабул қилишда манфаатдор шахсларнинг ўз фикрларини билдириш имкониятининг яратилиши, манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончи қонун билан қўриқланишига хизмат қилган;
маъмурий ҳужжатни бекор қилишда мутаносиблик ва ишончни ҳимоя қилиш принципларининг инобатга олинишини назарда тутувчи қоидалар тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонунининг  59-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги¬нинг 2019 йил 6 февралдаги 3/13-429-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар маъмурий ҳужжатни бекор қилишда манфаатдор шахсларнинг қонуний манфаатлари инобатга олинишига хизмат қилган;
давлат органларининг жисмоний ва юридик шахслар билан ҳуқуқий муносабатларини аниқ тартибга солишга қаратилган маъмурий адлия тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасида Маъму¬рий ислоҳотлар концепциясининг I боб 6-бандини шакллантиришда фойдала¬нилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 6 февралдаги 3/13-430-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар маъмурий низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
маъмурий суд ишларини юритишда маъмурий ҳужжатнинг қонунийли¬ги¬ни исботлаш мажбурияти тегишли органлар ва мансабдор шахслар зиммасига юклатилиши ҳамда маъмурий орган фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли деб эътироф этиш тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 67-моддасини шакллантиришда фойдаланил¬ган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2018 йил 31 майдаги маълумотномаси). Мазкур таклифлар маъмурий суд ишларини юритишда ишга оид далилларнинг ўз вақтида тақдим этилишига ва маъмурий органларнинг исботлаш мажбурияти доирасини белгилаб олишга хизмат қилган;
давлат органлари ва улардаги мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон Рес-публикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ қабул қиладиган қарорлари ёки амалга оширадиган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар сифатида маъмурий судга тааллуқли эмас деб ҳисоблаш тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Плену¬мининг «Маъмурий ишларни кўришда биринчи инстанция суди томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 4-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2018 йил 31 майдаги маълумотномаси). Мазкур таклифлар оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлардан фарқлашга хизмат қилган;
низоларни маъмурий судда кўриш жараёнида ишда маъмурий ҳужжатнинг мавжудлигини аниқлаш, маъмурий ҳужжатни ёзма шаклда қабул қилиш мумкинлиги, маъмурий орган томонидан маъмурий ҳужжат мазмуни ва асослантирилишига риоя этилганлигини текшириш тўғрисидаги таклифлардан  Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан ишлаб чиқилган «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғриси¬да»ги қонунни амалиётда қўллашга оид тушунтириш (кўрсатма)да фойдаланил¬ган (Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказининг 2018 йил 24 декабрдаги ТМ 06-363-18-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар маъмурий судлар томонидан ишларнинг судга тааллуқлилигини белгилаш ҳамда маъмурий ҳужжатга оид қоидаларни тўғри қўллашга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish