Sayt test rejimida ishlamoqda

Любчич Наталья Ивановнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Тромбофилияда муддатидан олдин содир бўлувчи туғуруқларнинг патогенетик хусусиятлари (ташхислаш ва профилактика мезонлари)», 14.00.01 – акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Guvohnoma  LA № 0001070/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib320.

Илмий маслаҳатчи: Султанов Саидазим Насырович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, 16.07.2013.Tib.18.01.

Расмий оппонентлар: Ходжаева Зульфия Сагдуллаевна, академик В.И. Кулаков номидаги акушерлик, гинекология ва перинатология илмий марказининг етакчи илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Пахомова Жанна Евгеньевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипова Тамара Уктамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «Д.О.Отт номидаги акушерлик, гинекология ва репродуктология илмий-текшириш институти» федерал давлат бюджет ташкилоти (Санкт-Петербург).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади муддатидан олдинги туғуруқлар ривожланиш механизмида қон ивиш тизими генларининг полиморфлиги ролини аниқлаш, башоратлашда хавф омилларининг аҳамиятини баҳолаш ва патогенетик асосланган профилактика тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

Муддатидан олдинги туғуруқ ривожланиш хавфига FVG 1691A+MTHFR С677Т генотипларини биргаликда ташувчанликнинг юқори даражада таъсир этиши аниқланган;

аёлларда муддатидан олдинги туғуруқ детерминациясида MTHFR генининг С677Т гомозигота генотипи муҳим омил экани ҳамда муддатидан олдин туққан аёлларда тромбофилия частотаси ва уларнинг структураси аниқланган;

тромбофилияли аёлларда муддатидан олдинги туғуруқнинг ривожланиш механизмида она-плацента-ҳомила тизимидаги микроциркуляция ва гемостаз тизимидаги бузилишлар етакчи ўрин тутиши ҳамда бу фетоплацентар етишмовчилик ривожланишига ва  ҳомиладорликнинг муддатидан олдинги туғуруқ билан якун топишига олиб келиши исботланган;

тромбофилияда муддатидан олдинги туғуруқни башоратлаш меъзонлари, тромбофилияда ҳомилдорликни олиб бориш алгоритми ҳомиладорликнинг ушбу асоратининг олдини олишга доир патогенетик ёндашувлар ишлаб чиқилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тромбофилияда муддатидан олдин содир  бўлувчи туғуруқларнинг патогенетик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Муддатидан олдин туғуруқни башорат қилиш усули» бўйича Ўзбекистон Республикасининг ихтирога патенти олинган (№IAP 20150358, 21.09.2015й.). Ушбу усул тромбофилияда муддатидан олдинги туғуруқлар патогенетик ташхиси ва олдини олиш сифатини оширишга имкон берган;

“Муддатидан олдин туғуруқлар ривожланишида тромбофилиянинг роли” услубий тавсиялари асосида соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Акушерлик ва гинекология РИИАТМ, Республика перинатал маркази ва Жиззах, Чирчиқ, Андижон, Бухоро, Навоий  ҳамда Сирдарё вилоят перинатал марказлари, Тошкент шаҳридаги 9-, 5-, 8-, 6-сонли  туғруқ мажмуалари фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 6-сон хулосаси; 19.01.2015 й.). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ҳомиладорлик ва туғуруқларнинг кечишини сезиларли яхшилаш ҳамда муддатидан олдинги туғуруқлар ва уларнинг асоратлари частотасини 24,6 фоизга камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish