Sayt test rejimida ishlamoqda

Хужамбердиева Шахноза Купайсиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим босқичларида Эркин Воҳидов ижоди ва ҳаётини ўргатиш усуллари”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ped662.
Илмий раҳбар: Мирқосимова Марғуба Мирқобиловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.28.09.2018.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Акрамов Абдумалик Абдумуталович, педагогика фанлари доктори; Юсупова Шоҳида Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълим босқичларида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодини ўргатиш мазмунини ёритиш; бу жараён самарадорлигини таъминлашга йўналтирилган илғор усуллардан, таълим технологиялардан амалиётда фойдаланиш бўйича тавсиялар тизимини ишлаб чиқиш; шоир ижоди намуналари – ёшлар маънавиятини юксалтириш воситаси эканлигини илмий-методик жиҳатдан асослашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узлуксиз таълим тизимидаги адабиёт дарсларида Эркин Воҳидов ижодидан намуналарни тизимли таҳлил қилишда дидактик таҳлилнинг матнга таяниб, бадиий образлар асосидаги муаммоли таҳлил усулларидан фойдаланиш орқали ёшлар маънавиятини юксалтириш ва таълим-тарбия самарадорлигига эришиш мумкинлиги асосланган;
филологик таҳлилдан фарқли ўлароқ шоир асарларини дидактик таҳлил қилишда эстетик яхлитлик, тизимлилик, эстетик асосларнинг устуворлиги, таҳлилнинг субъектив хусусияти каби тамойилларга таяниш таълим самарадорлигини таъминловчи восита эканлиги аниқланган;
таълим босқичлариаро узвийлик ҳамда узлуксизлик тамойили асосида Эркин Воҳидовнинг поэтик, лиро-эпик ҳамда драматик асарларини таҳлил қилишда таяниладиган, ўқувчилар ўзлаштиришлари зарур ҳисобланган назарий билимлар мазмуни очиб берилган;
ўқув таҳлилининг филологик таҳлилдан фарқи жамоавий шаклда амалга ошириладиган педагогик-психологик ҳамда бадиий эстетик жараёнлиги асосланган;
ўрта махсус ва олий таълимда Эркин Воҳидов ҳаёти, ижодий фаолиятини замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш самарадорлигини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таълим босқичларида Эркин Воҳидов ижоди ва ҳаётини ўргатиш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дидактик таҳлилнинг матнга таяниб, бадиий образлар асосида муаммоли таҳлил усулларидан фойдаланиб ўқувчиларда таҳлил малакасини шакллантиришга оид таклифлардан умумтаълим мактаблари адабиёт дарсларига жорий этилган   (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2019 йил 17 майдаги 01/11-01/4-1088-сон маълумотномаси). Натижада шоирнинг мустақил ўқишга тавсия қилинган асарлар асосида ўқиб ўрганишга, ўқувчи (талаба)лар маънавиятини бойитишга, таҳлил малакасини такомиллаштиришга эришилган;
бадиий асар таҳлилининг эстетик яхлитлик, тизимлилик, ҳиссий-иррационал идрок натижаси эканлиги, таҳлилда бадиий матнга таяниш, эстетик асосларнинг устуворлиги, таҳлилнинг субъектив хусусияти каби тамойиллар асосида Эркин Воҳидов асарларини ўргатишнинг самарали усуллари воситасида ташкил қилинган очиқ дарслар, семинар-тренинглар ва методик маърузалар орқали ўқувчиларда инсонпарварлик туйғуларини шакллантиришнинг педагогик-методик хусусиятларини очиб беришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 октябрдаги  89-03-3502-сон маълумотномаси). Натижада адабий таҳлил ва талқиндан фойдаланиб ўқувчиларни мустақил фикрлашга йўллаш ҳамда китобхонлик даражасини ўстириш, таҳлил малакасини такомиллаштиришга эришилган;
Эркин Воҳидовнинг Алишер Навоий ғазаллари таҳлилига доир мулоҳазаларидан мумтоз адабиётдаги лирик жанрларни таҳлил қилишга оид хулосалардан А-1-98 рақамли «Ёшлар маънавиятини шакллантиришда Алишер Навоий адабий-педагогик қарашларининг ўрни ва аҳамиятини тадқиқ этиш» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 майдаги 89-03-2356 сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда қатор жанрлар ҳақида назарий билимлар шаклланишига эришилган;
Эркин Воҳидовнинг лиро-эпик, драматик асарларини таҳлил қилиш бўйича тавсиялардан  Туркия Республикаси Карабук университети Турк тили ва адабиёти бўлимининг машғулотларида фойдаланилган (Туркия Республикаси Карабук университетининг 2019 йил 2 июндаги 009/17-сон маълумотномаси). Натижада университет талабаларида Эркин Воҳидов каби ўзбек адабиёти намояндалари ҳақида билим ва тушунчалар шакллантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish